Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
1 сен 2025
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов "Брайтон" – "Манчестер Сити" учрашувида жароҳат орттириб олди.

Маълумотларга кўра, "Манчестер Сити" аъзоси ушбу жароҳат туфайли 8 сентябрга қадар давом этадиган CAFA Nations Cup турнирида иштирок этмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги учрашуви 2 сентябрь куни Туркманистонга қарши кечса, 5 сентябрь куни Қирғиз Республикасига қарши бўлиб ўтади. 

Ўз навбатида, "Манчестер Сити"нинг кейинги баҳси ФИФА кунларидан сўнг – 14 сентябрь куни "Этихад"да МЮга қарши ўтказилади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia