RU

Последние новости

19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  17 19:00Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи" (матнли трансляция)  44 18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  9 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 2:1 (матнли трансляция)  8 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

Ҳумоюн Муртазоев: "Олий лигада ҳам тўпурар бўлмоқчиман" Новости

Ҳумоюн Муртазоев: "Олий лигада ҳам тўпурар бўлмоқчиман"

Ортда қолган уч йилда олий лига ўринбосарлари жамоасида тўпурар бўлиб келаётган ва айни вақтда биринчи лигада "Машъал-2" жамоаси аъзоси ҳисобланадиган Ҳумоюн Муртазоев клуб расмий сайтига ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Ҳумоюн сиз бир неча йилдан буён ёшлар лигаси тўпурари ҳисоблансиз. Бу йилда эса биринчи лигадаги "Машъал-2"да ҳаракат қилмоқдасиз. Бу нима билан боғлиқ.

Ортда қолган уч йилда фақат ёшлар лигасида тўпурар бўлиб келдим. "Шуртан" сафида 2011 ва 2013 йилда фақат ёшлар лигасида майдонга тушдим. Фақатгина 2013 йилнинг охирги учрашувларида асосий таркибда ҳаракат қилдим. Ёшлар лигаси билан олий лига ўртасида катта фарқ бор. олий лигага ўтиш учун кўпроқ ўйин амалиёти керак эди. Шу боис "Машъал-2" жамоасини танладим. "Шуртан" биринчи лигага тушиб кетгандан сўнг ҳам жамоада қолсам бўлар эди лекин менга "Машъал-2" маъқул келди. Бу жамоада ёшлар таркибидаги яхши учрашувлар орқали асосий таркибга ўтиш мумкин.

- Ёшлар лигасида мунтазам барқарор ўйин кўрсатиб келаётган ҳужумчига нега асосий таркибдан жой топилмайди деб ўйлайсиз?

Бу борада мураббийлар фикри бошққача. Ёшлар лигаси билан асосий таркиб ўртасида фарқ бор. Кам-кам ўйнаб амалиётни ошириш керак. “Шуртан”да иккинчи мавсум майдонга тушиб келдим. Афсуски, “Шуртан” олий лигани тарк этди.Бу йилнинг иккинчи мавсумини олий лигада ўтказиб ўзимни кўрсатмоқчиман. Мақсадим ҳам олий лига тўпурари бўлиш.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика