RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Ҳужумкор "Аталанта" ҳеч кимдан қўрқмайди, аммо... Новости

Ҳужумкор "Аталанта" ҳеч кимдан қўрқмайди, аммо...

Гасперини жамоасига бўлган муҳаббат изхори.

"Аталанта" тарихида илк бор Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлди: ғалаба, тўртта гол. Гасперини жамоаси ўйинларини томоша қилмаганлар учун бу кутилмаган ҳолат бўлди. "Аталанта" имкониятлардан ажойиб фойдалана олди (дарвозага 5та аниқ зарба ва 4та гол, Иличич жуда қийин зарбани амалга оширди).

Сўнгги 2 ой ичида "Аталанта" ҳужумини тўхтатишнинг иложи бўлмади: жамоа бу вақтда "Милан"га 5та, "Парма"га 5та, "Торино"га 7та ва "Валенсия"га 4та гол уришга эришди. Чемпионат доирасидаги учрашувларда Гасперини шогирдлари ҳаммадан кўпроқ гол урган жамоа ҳисобланади — 24 ўйинда 63та гол ("Интер"дан 14та, "Юве"дан 17та кўп).

"Аталанта" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан қандай чиқиб олгани ёдингиздами? Умумий ҳисоб 2:11 ва 3-турдан сўнг охирги ўрин — кейин эса 2та ғалаба ва 1та дуранг ("Ман Сити" билан) ҳамда плей-офф йўлланмаси. "Аталанта" Испанияда ҳужумкор ўйин намойиш этиши аниқ, бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас (ахир Гасперини ваъда берган-ку!).


Гасперини — 60 ёшдан сўнг омади чопган мураббий

Нагельсманн, Лэмпард ва қайсидир маънода Контенинг ҳам мураббийлик фаолияти ҳали олдинда. Гасперини эса 62 ёшда! "Аталанта"— унинг мероси. Жан Пьеронинг яна шундай жамоаси бўлиши даргумон. Гасперини Бергамо клубига келгунга қадар "Интер"да уч ой ишлаган. Унгача эса "Женоа"ни бошқарган, аммо раҳбарият унга янги ўйинчилар сотиб олиб бергандан кейинроқ ишлари тескари томонга кетади. Шунингдек, мураббий "Палермо"да ҳам фаолият юритган (бу ерда мақтанадиган нарсанинг ўзи йўқ). 

"Аталанта" — унинг фаолиятидаги энг юқори чўққидир. Узоқ вақт давомида у ҳамманинг кўзига омадсиз мураббий сифатида кўринган (Гвардиоладан ташқари).

"Тарихга киришимиз учун доимо имкониятимиз бўлган. Улардан фойдаланиш зарур. Биз бунинг уддасидан чиқа олдик", — деган эди Гасперини Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан чиққандан сўнг.


Пашалич, Гомес ва Иличич — бу шоу

Иличичнинг ажойиб узатмасидан сўнг Пашалич бирга-бир вазиятга чиқиб кетгани ёдингиздами? Гомеснинг дриблинги "Валенсия" ўнг қанот ҳимоячисига қандай таъсир қилганичи? Иличич икки рақибини алдаб ўтиб, узоқдан зарба билан "Аталанта"нинг иккинчи голини урганичи? "Аталанта"нинг ҳужумкор учлиги? Улар худди болалигидан бирга катта бўлган қалин дўстлардек ҳаракат қилишмоқда. Ҳа, таърифга тил ожиз.

Уларнинг ҳар бири ҳақида қизиқарли маълумотлар бор. Марио Пашалич — "Спартак"да омади юришмаган ўйинчи. Икки йил олдин Дмитрий Аленичев уни ўртамиёна футболчи деб атаганди. Аммо энди у Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида ҳаракат қилмоқда. Бу кимларнидир тушига ҳам кирмаса керак. Папу Гомес эса охирги кунлардаги энг қизиқ интервью эгаси бўлди. Унинг айтишича, майдонда позиция танлашда доим ҳакамга эътибор берар экан.

Йосип Иличич — Италиянинг бу мавсумдаги кучли ўйинчиларидан бири саналади. Ҳар 90 дақиқада у ўртача 0,9та гол, 3тадан зарба бериш учун қулай тўп ошириши ва 3,2 омадли алдамчи ҳаракатлар — А Серия ўйинчиси учун ажойиб кўрсаткич. "Валенсия"га қарши баҳсдан бир неча кун аввал Йосип орзуси ҳақида гапирганди — Чемпионлар Лигасидаги илк голини уриш (мана унинг орзуси ҳам ушалди). Олий орзуси эса Чемпионлар Лигаси финалида гол уриш экан! Ҳа, омад ёр бўлсин деймиз.


"Аталанта" бундай ҳимоя чизиғи билан ЕЧЛда узоқ қололмаса керак...

Испанияликлар бош мураббийи Альберт Селадес ўйиндан кейин "Валенсия" камбэк қила олса бу мўъжиза бўлмаслигини айтди. Ва у ҳақ, чунки шу ўйинда ҳам жамоаси 3-4та гол уриш учун ўта қулай вазиятлар ярата олганди. 

Ҳисоб 1:0 эканлигида, Ферран Торрес зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди, Гонсалу Гедеш эса қулай вазиятда тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига аниқ йўллай олмади. Кейин эса Макси Гомес бўш дарвозага гол уролмади, Торреснинг ҳам ўйин якунида қулай вазиятда омади чопмади. "Валенсия" кўпроқ зарба берди — 18та ("Аталанта" 11та). Аниқ зарба бериш борасида ҳам устунлик меҳмонлар томонда эди — 10та (мезбонлар 5та). Шу сабабли ҳам, "Валенсия" бу оқшом йирик ҳисобдаги мағлубиятга лойиқ эмасди.

Таркибида бундан кучлироқ футболчилари, аниқроғи устароқ ҳужумчилари бор жамоа "Аталанта"ни анча қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин эди. 

Гасперини ўйиндан сўнг ўзи тан олди: "Биз ўзимиз учун қулай вазиятлар яратдик, рақиб эса совғаларга эга бўлди. Бироз эйфорияга берилиб кетдик шекилли, вақти-вақти билан концентрацияни йўқотиб қўйдик. Нималарни нотўғри қилганимиз ҳақида ўйлаб, таҳлил қилиб кўрамиз. Бу эса бизга келгусида сабоқ бўлади. Жавоб учрашувида шу натижага лойиқ эканимизни исботлай олишимиз шарт".

Жан Пьеро шогирдлари бу мавсум ҳимоядаги ўйинни ҳам нисбатан йўлга қўйиб олгандек. Жамоа А Серияда ўз дарвозасига энг кам зарба бериш имконини қолдирган клублар ичида 2-ўринда кетмоқда, лекин евроарена учун жамоа ҳимояси ҳали ҳам тайёр эмасдек, гўё. 

Шундай экан, "Аталанта"нинг ЕЧЛдаги ўйинларидан баҳра олинг, улар бу ерда узоқ қолмаслиги мумкин. Аммо, лекин, бироқ... Бир йил аввал "Аякс" ҳақида ҳам кўпчилик шундай фикр билдирган эди…


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика