Ҳоланд "Боруссия"га қарши ўйинда жароҳат олди
26 окт 2022 14:57
Новости
Ҳоланд "Боруссия"га қарши ўйинда жароҳат олди
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Боруссия"га қарши баҳсда жароҳатланди.
Бу ҳақда "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола айтиб ўтди.
"Учта вазиятни таъкидлаб ўтиш мумкин. Биринчидан, мен Ҳоланднинг жуда чарчаганини кўрдим. Иккинчидан, у озгина шамоллаган. Учинчидан, у оёғига зарба қабул қилиб олди. Шу боис иккинчи таймда туша олмади.
Танаффус пайтида шифокорлар билан гаплашдим, улар хавотирда эди. Аммо кейин мен Ҳоланднинг одатдагидек юрганини кўрдим. Кўрамиз", – деди Гвардиола.
"Манчестер Сити" навбатдаги ўйинини 29 октябрь куни ўтказади. АПЛ 14-туридан ўрин олган ўйинда "шаҳарликлар"нинг рақиби "Лестер" бўлади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии