RU

Последние новости

10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  2 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  4 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  15 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  16 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  9 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  109 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6

Ҳикмат Ҳошимовнинг ўғли Абдуқодир Ҳусанов: "Юлдузлик касалига учрашимга дадам йўл қўймайдилар" Новости

Ҳикмат Ҳошимовнинг ўғли Абдуқодир Ҳусанов: "Юлдузлик касалига учрашимга дадам йўл қўймайдилар"

Беларусь мамлакатининг "Энергетик-БГУ" клубида ўйнаётган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўтган ҳафта маълумот бергандик.

Куни кеча ўзбекистонлик ҳимоячи билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Абдуқодир Ҳусанов футболга кириб келишини шундай эслади:

- Футболга 5 ёшимдан қатнай бошлаганман. "Тошкуч" номли жамоага борардим. Бир йилдан кейин "Бунёдкор" академиясига қабул қилишган. Академияга амаким олиб боргандилар. У ерда Сергей Чигодаев, Акмал Рисқуллаев, Тимур Бабаханов, Ринат Мифтахутдинов ва Миразиз Мирзааҳмедов каби мураббийлар билан бирга ишладим.

- "Энергетик-БГУ"га ўтиш қандай содир бўлди?

- Агентим четдан вариант бор деб айтдилар. Ўзимни четда синаб кўришни хоҳладим ва Беларусь клубига ўтдим.

- Беларусь мамлакатида тил борасида муаммога дуч келмаяпсизми?

- Бошида келганимда рус тилини тушунардим, аммо гапира олмасдим. Ҳозир эса бемалол гапиряпман ва бу борада муаммо йўқ.

- Ҳикмат Ҳошимовнинг ўғли бўлиш қийин эмасми? Шу пайтгача футболда отасидан фойдаланганми? Абдуқодир бу саволларга мана бундай тарзда жавоб қайтарди:

- Дадамни уялтириб қўйишим керак эмас. Дадам ўзлариданда кучли футболчи бўлишимни, ўзларидан яхшироқ натижалар қайд этишимни хоҳлайдилар. Менга жуда кўп кўрсатмалар берадилар. Энг кўп айтадиган гаплари "Ҳамма нарсага ўзингни кучинг билан эриш, мендан фойдаланма.




- 18 ёшли футболчи "Энергетик-БГУ"даги илк маошини нимага сарфлаган?

- Беларусь клубидаги илк маошимни ота-онамни туғилган кунларига совға учун танишлар орқали юборгандим.

- "Энергетик-БГУ" бош мураббийи Павел Роднёнок ҳар бир ўйинда сиздан талаб қилади?

- Бош мураббийимиз умумий кўрсатмалар берадилар. Шахсан ўзимга эса "ўзингга ишонч билан ўйнагин, яккакурашларда ютқазма" деб айтадилар.

- Айни пайтда Рамазон ойи давом этмоқда. Жамоа бош мураббийи футболчиларнинг рўза тутишига қарши эмасми?

- Йўқ, қарши эмас. Бу борада мураббийлар ҳеч қандай чеклов қўйишмаган.

- Кўп мухлислар ёш футболчилардан интервью олманглар дейишади. Сабаб уларни юлдузлик касалига учрашидан қўрқишади. Ушбу интервьюдан кейин Абдуқодир Ҳусанов юлдузлик касалига чалинмайдими?

- Йўқ, юлдузлик касалига учрашимга дадам йўл қўймайдилар.

- Сўнгги саволим бироз ҳазиломус: 29 февралда туғилган экансиз. Бу ҳар тўрт йилда келадиган сана. Туғилган кунингизни қачон нишонлайсиз?

- 4 йилда бир марта (кулади).


П.С. Тез орада "Энергетик-БГУ"да ўйнаётган яна бир ҳамюртимиз Шоҳруҳ Абдураҳмонов билан суҳбатлашамиз.

Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика