"Ҳеч кимга бермаймиз". "Аякс" топ-клублар курашаётган футболчи билан шартномани узайтирди
07 авг 2019 23:43
Новости
"Ҳеч кимга бермаймиз". "Аякс" топ-клублар курашаётган футболчи билан шартномани узайтирди
Амстердамликлар у билан хайрлашмоқчи эмаслар.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, Бразилия термаси форварди Давид Нерес жамоаси билан шартномасини 2023 йил ёзига қадар узайтирган.
22 ёшли Нерес 2017 йилда "Сан Паулу"дан 12 миллион евро эвазига трансфер қилинганди. Ўтган мавсумда у жамоаси таркибида 50 ўйинда қатнашиб, 12 гол урди ва 19 голга ассистентлик қилди.
Унинг хизматларига "Реал", "Тоттенхэм", "Манчестер Юнайтед" каби жамоалардан қизиқишлар бўлаётганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии