RU

Последние новости

20:40ҚПЛ. "Турон" меҳмонда минимал ҳисобда "Қайсар"га мағлуб бўлди, жамоа сафида тўрт нафар ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 20:37Туркия Суперлигаси. Алиқулов ва Турғунбоев жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 20:15"Қизилқум" — "Пахтакор". Таркиблар маълум  1 20:15Суперлига. "Хоразм" — "Машъал" 2:0 (матнли трансляция)  1 20:10Суперлига. "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  24 19:30"Арсенал" — "Ньюкасл". Таркиблар маълум  0 18:51РПЛ. "Акрон" Москвада "Динамо" меҳмони бўлмоқда, Эсанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  5 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  9 17:45Про лига. Бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  0 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  9 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  6 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1

Ҳасанбой Эгамбердиев: “Гулистон”ни олий лигада олиб қолиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз” Новости

Ҳасанбой Эгамбердиев: “Гулистон”ни олий лигада олиб қолиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз”

Эртага, мамлакатимизда олий лига ўйинлари ҳам поёнига етади.

Сўнгги тур учрашувлари кўп нарсага ойдинлик киритади десак муболаға бўлмайди. Сабаби элитани тарк этиши аниқ бўлган “Шўртан”га қайси жамоа шерик вазифасини ўтаб бериши бугунги кунда барчани қизиқтираётган бўлса ажаб эмас.

Бу борада “Қизилқум” ва “Гулистон” ўртасида кураш кечмоқда. Эътиборлиси ушбу жамоалар жума куни Гулистонда ҳисоб китоб қилади. Бўлажак баҳсда “олтинизловичлар”ни дуранг ҳам тўла қаноатлантирса, Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги “Гулистон”га эса фақат ва фақат ғалаба керак бўлади.

Бўлажак ҳал қилувчи ўйин олдидан “Гулистон” клубининг ижрочи директори Ҳасанбой Эгамбердиев билан суҳбатлашдик.

- “Гулистон” олий лигада “жон сақлаб” қолиш учун чемпионатнинг сўнгги турида “Қизилқум” билан ўзаро ҳисоб китоб қилади. Бўлажак баҳс кескин курашларга бой тарзда ўтишини ҳозирдан таҳмин қилиш мумкин. Фикримизга қўшиласизми?
- Ҳа, тўғри жума куни бўладиган ўйин жуда ҳам қийин ўтади, ҳар иккала жамоа учун. Сабаби ўзингизга яхши маълум, бизга ҳам “Қизилқум”га ҳам элитада қолиш учун очко жуда зарур. Мазкур ўйиннинг ўз майдонимизда ўтказишимиз қайсидир маънода бизга қўл келиши мумкин. Лекин рақибимизни дуранг натижаси ҳам қониқтиришини унутмаслик керак.

- Шахсан сиз клуб раҳбари сифатида “Гулистон”ни кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолишига қанчалик ишонасиз?
- Имкон бор экан, охирига қадар курашиш талаб этилади. Бу йигитларнинг ўзларига боғлиқ. Умид қиламанки футболчиларимиз вазифани уддалайди.


- Муҳим ўйин олдидан йўқотишлар йўқми?
- Раббим Ҳасановнинг сариқ карточкалари 4тага етгани боис, “Қизилқум” билан ўйинда унинг хизматидан фойдалана олмаймиз. Шунингдек яна иккита футболчимиз – Жасур Отажонов билан Акбар Саттаев жароҳат туфайли ёрдам бера олмасликлари аниқ. Бундан бошқа ҳеч қандай муаммо йўқ.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика