RU

Последние новости

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  31 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Ҳар тўрт йилда бир марта топшириладиган жаҳон кубоги заводда қайта ишланади... Ғолиб мамлакатга машҳур кубокнинг нусхаси берилади Новости

Ҳар тўрт йилда бир марта топшириладиган жаҳон кубоги заводда қайта ишланади... Ғолиб мамлакатга машҳур кубокнинг нусхаси берилади

Италия жорий йил жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин, аммо ушбу кубокда италияликларнинг қўли борлигига кафолат бериш мумкин.

Бунинг сабаби 18 каратли олтин соврин Милан яқинидаги Падерно Дугнано шаҳрида, кубок ва медаллар ишлаб чиқарадиган Бертони томонидан қайта ишланади.

Ҳар тўрт йилда завод ишчиларига ғолиб жамоанинг футбол федерациясига тақдим этиладиган кубокнинг мис нусхасини яратиш вазифаси юклатилган.

Тахминан 36,8 сантиметр баландликда ва 6,1 килограмм оғирликдаги асл нусха рассом Силвио Газзанига томонидан 1971 йилда яратилган ва 1974 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби — Германия термасига тақдим этилган.

ФИФАга тегишли бўлган ушбу кубок жаҳон чемпионати финалида ғолиб чиққан жамоага кубокка мамлакат номи ўйиб ёзилганидан сўнг топширилади.

Аммо кубок тақдимотидан сўнг у Бертонига қайтарилади, уста кубокни ФИФАга қайтаришдан олдин уни қайта кўздан кечириши лозим, сўнгра у навбатдаги Жаҳон чемпионатига қадар ФИФА музейида сақланади.

Финалдан кейинги тантана пайтида кубок ўйинчилар орқали қўлдан-қўлга ўтиши эвазига зарарланиши мумкин. Шу боис Бертони уни асл ҳолатига қайтариши талаб этилади.

Аммо Бертони Жаҳон чемпионати кубогининг нусхасини қандай олади?

Биринчидан, унинг мисдан тайёрланадиган асоси заводда тайёрланади. Металл суюқлик махсус контенир ичига қуйилади (яъни, ҳақиқий жаҳон кубогининг шакли ва дизайни умумлашган қолипга).

Шундан сўнг, ортиқча метал махсус қурилма ёрдамида кесиб ташланади.

Кейин эса инсон элементи ёрдамга келади. Кичик иш қуроли билан қўлда ишлов бериш кубокдаги керакли тасвирларни янада аниқроқ ҳосил қилишда ёрдам беради.

Бу жараёнда кўпроқ сайқаллаш талаб этилади, шу боис мукаммал кўринишга эга бўлиш учун машиналар ёрдамида ҳам ишлов берилади.

Кейин эса кубок тозалаш бўлимга етиб боради ва унга тилла суви югуртирилади.

Шундан сўнг, у дистилланган сувда тозаланади, бу эса унга янада ёрқин тус беради.

Кубок қуритилгач, яна бир марта тозалаш ишлари амалга оширилади ва Жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида майдонда пайдо бўлишга шай ҳолатда бўлгунга қадар сўнгги марта текширилади.

Ушбу жараёнларнинг барчаси тахминан уч ой давом этади.

Бертони жаҳон чемпионати кубогига сайқал бериш билан бир қаторда ғолиблар учун олтин медалларни тайёрлаш учун ҳам жавобгар ҳисобланади.

Унинг ишчи жамоаси бутун мавсум давомида банд бўлиб, йил давомида бошқа йирик совринларни ҳам тайёрлаши талаб этилади.

Улар Чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва ҳаттоки Суперкубок совринларининг нусхаларини яратадилар.

Аммо жаҳон чемпионати яқинлашганда Бертони ниҳоятда банд бўлади.

Биз бугун кўраётган ҳақиқий жаҳон чемпионати кубоги 1974 йил Германияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати учун яратилган.

Газзанига ушбу ўзига хос танловда ютиб чиқиши учун бошқа ҳайкалтарошлар томонидан тайёрланган 53 та лойиҳа билан кураш олиб борган.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика