RU

Последние новости

11:18«CAFA Women’s Championship 2018»: Сборная Кыргызстана прибыла в Ташкент  0 11:06Список официальных лиц на «CAFA Women’s Championship 2018»  0 10:41Равшан Ирматов будет судить финал Кубка Китая  0 10:18"Dubai Cup". Узбекистан - чемпион, а наш вратарь - самый лучший ВИДЕО  0 09:53"Dubai Cup". По статистике Узбекистан намного превосходит Кувейт  0 09:36Узбекистан - стал победителем турнира "Dubai Cup"!  0 09:03Объявлены дата и места проведения встреч плей-офф в ПРО-Лиге  0 22:09Капитан сборной Узбекистана Одил Ахмедов был в гостях у проекта "Extra TIME"  0 18:49ФОТОГАЛЕРЕЯ с товарищеского матча Узбекистан - Южная Корея  0 17:44Товарищеский матч. Соседи потерпели поражение с таким же счетом  0 17:21Узбекистан - Южная Корея 0:4. Статистика матча  0 17:13ПРО-Лига. Группа “В”. 36-тур. Все матчи завершены  0 17:06Позорный разгром по-корейски  0 15:14ПРО-Лига. Матч "Ифтихор" - "Нурафшан" завершился не начавшись  0 14:07Южная Корея в последний день 2018 года сыграет против Саудовской Аравии  0

Ҳар бир жамоанинг ўз кашфиёти бор ёхуд олий лига-2015да порлаб чиққанлар Новости

Ҳар бир жамоанинг ўз кашфиёти бор ёхуд олий лига-2015да порлаб чиққанлар

Ниҳоясига етган футбол мавсумида ўз жамоалари сафида порлаб чиққан ўйинчиларга тўхталиб ўтишни лозим топдик.

Уларнинг деярли барчаси жорий мавсум олий лигада дебютини ўтказишди. Айримлари илк йилидаёқ жамоасининг етакчиларидан бирига айланди. Қуйида шу ҳақда сўз юритамиз.

“Пахтакор” – Жавоҳир Соҳибов
“Шерлар” таркибида бу йил сўзсиз Жавоҳир Соҳибов кашфиёт бўлди. 20 ёшли футболчи учун ҳақиқатдан ҳам жорий мавсум омадли ўтмоқда. Олий лигадаги дебют мавсумидаёқ кўпчиликни эътиборини ўзига тортди. Жавоҳир Соҳибов олий лигада “Пахтакор” таркибида бу йил жами 23та ўйинда майдонга тушиб, жами 1849 дақиқа харакат қилди. “Шўртан” ва “Андижон”га қарши баҳсларда эса у ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга ҳам эришди.
U-20 ёшлар терма жамоамизнинг сардори сифатида ҳам Соҳибов Янги Зеландия яшил майдонларида ўтказилган кичик жаҳон чемпионатида ўзини кўрсата олди. Унда етакчилик хусусияти мужассамлигини кўриш мумкин. Қолаверса Жавоҳир бу йил миллий терма жамоамиз сафида ҳам дебютини ўтказишга муваффақ бўлди ва ҳозирча у бош жамоамиз сафида 4та учрашув ўтказишга эришди. Шу боис Соҳибовни мавсум-2015 кашфиётларидан бири бўлди десак муболаға бўлмайди. 



“Локомотив” – Икром Алибоев
“Темирйўлчилар” таркибида эса Икром Алибоевни кўрсатиш мумкин. Бунгача асосан ёшлар лигасида харакат қилиб келган футболчига Вадим Абрамов имконият берди. Иқтидорли ўйинчи  ўз навбатида берилган имкониятдан унумли фойдаланиб қолишга харакат қилиб, ижобий хусусиятларини намойиш этишга уринди. Алибоев учун мавсум эсда қоларли бўлди. У олий лигадаги дебют мавсумидаёқ 25та учрашув ўтказиб, жами 1531 дақиқа майдонда харакат қилган. Шунингдек “Локомотив”нинг чемпионатдаги ашаддий рақиби “Пахтакор”га қарши баҳсда Икром рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасига уч очко келтирганди. Шунингдек 21 ёшли футболчи “Шўртан”га қарши кечган ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Шунингдек Алибоев миллий терма жамоамиз сафида ҳам дебютини нишонлади. Ўз вақтида бош жамоамизга Миржалол Қосимов устозил қилганида “Локомотив”нинг ушбу футболчисини ҳам таклиф этиб, 2та баҳсда майдонга туширди.  



“Бунёдкор” – Рустам Ашурматов
Сергей Лушан “Бунёдкор” бошқарувини ўз қўлига олгач, ёшлар жамоасидаги бир қатор ўйинчилар асосий таркибга жалб этилди. Натижада бугунги кунга келиб асосий таркиб ўзаги деярли ёшлардан иборатлигини кўриш мумкин. Акрам Комилов, Достон Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев ўтган йилиёқ олий лига ҳавосидан баҳраманд бўлганди. Бу йил уларнинг қаторига Рустам Ашурматовни қўшиш мумкин. Жорий мавсумдан буён олий лигада ўйнай бошлаган Рустамнинг келжагини кўпчилик мухлис ва мутахассилар порлоқ дея эътироф этмоқда. Агарда юлдузлик касалига дучор бўлмасдан ўз устида ишлашни канда қилмаса, яқин орада 19 ёшли ҳимоячи миллий терма жамоада ҳам ўйнай бошлайди. Бу ҳақда унинг тоғаси Бахтиёр Аъзамович ҳам кўп айтиб, керакли маслаҳатларни бериб туриши шубҳасиздир. Рустам ҳам ёзда Янги Зеландияда ўтган кичик мундиалда ёшлар терма жамоамиз сафида харакат қилди. Олий лигада эса жами 11та учрашув ўтказди. Умумий ҳисобда 928 дақиқа майдонда харакат қилган.  Ҳар бир ўйинда ўртача 84 дақиқа демакдир. 



“Насаф” – Азизжон Ғаниев
“Насаф” устози ҳам мана бир неча йиллардан буён маҳаллий ёшларни асосий таркибга жалб этиб бормоқда. Рўзиқул Бердиевнинг бу йилги кашфиётларидан Азизжон Ғаниевни алоҳида кўрсатиш мумкин. Сабаби 17 ёшли футболчи бу йил нафақат ўз клубининг балки чемпионатимизнинг энг ёш ўйинчиси бўлди. Эътиборлиси ўтган йили ҳам Ғаниев ушбу номинация бўйича ғолиб чиққанди. Бундан хулоса қилиш мумкинки, олий лиганинг бошқа клубларида мураббийлар 1998 йил ёки ундан кичик бўлган футболчига унчалик ҳам ишонмаяпти. Бердиев эса Ғаниевни ўтган йили олий лигада дебютини ўтказишга имкон берганди. Бу мавсумда эса у 9та баҳсда иштирок этиб, жами 270 дақиқа харакат қилди.



“Нефтчи” – Отабек Ҳайдаров
Ўтган йили биринчи лигада “Қўқон-1912” шарафини ҳимоя қилган Отабек Ҳайдаров сермаҳсуллик кўрсатгани сабабли жорий мавсум уни “Нефтчи” мураббийлари Фарғонага таклиф этди. Олий лигада бунгача ўйнамаган 24 ёшли футболчи “Нефтчи”да ўзини йўқотиб қўйгани. Аксинча айрим ўйинларда жамоаси учун муҳим голларни уриб берди. Хусусан Қўқонда “Навбаҳор”га қарши кечган баҳсда, Ҳайдаров захирадан майдонга тушиб, ғалаба келтирувчи тўпни киритганди. Шунингдек Фарғонада “Машъал” билан ўйинда ҳам Отабек шундай гол муаллифи бўлди. Лекин шунга қарамай мураббийлар унга кўп ҳам ишонч билдирмади. Натижада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаган футболчи давралар оралиғида ўзи учун бегона бўлмаган “Қўқон-1912” сафига бориб қўшилди. Айтиш керакки, Отабек иккинчи даврада ҳам жамоаси учун муҳим голларни киритди. Хусусан “Андижон” – “Қўқон-1912” (1:2) баҳсида дубл қайд этган Ҳайдаров кейинчалик “Локомотив”га қарши ўйинда ҳам захирадан майдонга тушиб, 2та тўп киритди ва бу билан у “темирйўлчилар”ни қимматли очколардан маҳрум этди. Ҳайдаровнинг чемпионатдаги умумий голлари сони 8тани ташкил этди.



“Олмалиқ” – Дониёр Исмоилов
Игорь Шквирин ўз анъанасига содиқ қолган холда ҳар йили иқтидорли футболчиларни кашф этиб боради. Бу йил мана шундай футболчи – Дониёр Исмоилов бўлди. Бунгача асосан биринчи лигада ўйнаган 21 ёшли футболчи “Олмалиқ” сафида олий лигада дебютини ўтказди. 7та учрашувда 3та гол Дониёрнинг дастлабки мавсуми учун қониқарли деб баҳолаймиз. Эътиборлиси унинг гол урган учрашувларида “Олмалиқ” дуранг қайд этган. Иқтидорли ҳужумчи бугунги кунда олимпия терма жамоамиз сафида БААдаги йиғинда иштирок этмоқда.

“Машъал” – Ҳумоюн Муртазоев
1992 йилда туғилган ушбу футболчи бунгача “Машъал”нинг биринчи лигадаги фарм-клуби ва ёшлар жамоасида ўйнаб келарди. Жорий мавсумдан бошлаб эса Ҳумоюн асосий таркибдан жой эгаллади. Хомяков ушбу ҳужумчига 21та ўйинда ишонч билдирди. Жами 1348 дақиқа майдонда харакат қилган. Ўз навбатида Муртазоев ҳам 6та гол уриб жамоасининг тўпурарларидан бири бўлди. Мавсум охирларига келиб эса 23 ёшли футболчи жарохат сабаб четга чиқиб қолди.



“Навбаҳор” – Даврон Исоқов
Наманганликлар таркибида бу йил кашфиёт ўйинчи дея бирорта ўйинчини танлашга бироз қийналдик. Сабаби мураббий штаби бу йил ҳам асосан ўтган мавсумдаги таркибдан фойдаланди. Иккинчи даврада “Косонсой”дан келиб қўшилган Даврон Исоқов бу йил “лочинлар” сафида олий лигада дебют қилган футболчи сифатида тарихга кирди. 26 ёшли футболчи 4та ўйинда, жами 94 дақиқа харакат қилган. Шунингдек ёшлар ҳақида гап борганида Муҳаммаджон Расулов ва Нодир Ашурматовни айтиш мумкин. Ушбу футболчиларга ҳам бу йил айрим ўйинларда ишонч билдирилди. Тоҳир Шамсиддинов ва Аъзам Алиев эса аллақачон элита ҳавосидан баҳраманд бўлган ўйинчилардир.

“Металлург” – Зафар Сафоев
Мавсум бошида асосий посбон Маъмур Икромов “Локомотив”га кўчиб ўтгач, кўпчилик бу йил бекободликлар сафида Зафар Сафоевни порлаб чиқишига ишонмаганди. Дарҳақиқат 24 ёшли дарвозабон бу йил кучлилар сафида дебютини ўтказди. “Металлург” мураббийлар штаби Зафарга 17та ўйинда ишонч билдириб, жами 1530 дақиқа ўйнатди. Сафоевнинг қуруқ ўйинлари сони эса 4тани ташкил этди. Ўз дарвозасидан эса 23та тўп ўтказиб юборган. Иқтидорли голкипер жамоасининг кўплаб учрашувларида ажойиб сейвлари билан эсда қолди.  

“Қизилқум” – Бобур Искандаров
Навоийликлар сафида бу йил барқарор ўйин кўрсатган Азизбек Усмоновни кашфиёт дея олмаймиз. Чунки 23 ёшли футболчи ўтган мавсумдаёқ олий лигада дебют қилишга муваффақ бўлганди ва бугунги кунда жамоасининг асосий таркиб аъзосидир. Кашфиёт сифатида Бобур Искандаровни танладик. 21 ёшли футболчи бунгача асосан ёшлар жамоасида харакат қилиб келаётганди. Ҳамиджон Актамов жорий мавсумдан буён Искандаровни асосий таркибга ҳам кирита бошлади. Натижада Бобур чемпионатда 11та ўйин (389 дақиқа) ўтказишга эришди.



“Шўртан” – Мурод Ражабов
1995 йилда таваллуд топган футболчини айтишларича катта футболда Жаъфар Ирисметов кашф этиб берган экан. Аввалига биринчи лигада “НБУ-Осиё” сафида ўйнаган Ражабовни кейинчалик “Шўртан” устози Мухтор Қурбонов Ғузор жамоасига олиб кетган. Бу йил мураббийлар штаби Муродга 16та учрашувда ишонч билдирди. Майдонда умумий ҳисобда 633 дақиқа харакат қилди. Ўз ҳисобига эса 2та гол ёздириб қўйди. “Навбаҳор” – “Шўртан” (4:2) ва “Шўртан” – “Қўқон-1912” (2:2) учрашувида тўп киритган. Мурод Ражабов бу йил олимпия терма жамоасидан ҳам чақирув ола бошлади.

“Қўқон-1912” – Дониёр Усмонов
Қўқонликлар таркибида бу йил олий лигада дебютини нишонлаган ўйинчилар сони кўп бўлди. Хусусан Дониёр Усмоновдан ташқари 30 ёшли ҳимоячи Ҳасанбой Эргашев ва 28 ёшли дарвозабон Руслан Матниёзовдир. Ўтган йили биринчи лигада иккинчи босқич тўпурари бўлган Дониёр Усмонов жорий мавсум ҳам “шунқорлар” сафида бўлди. 1994 йилда таваллуд топган Усмонов олий лигада дебют қилиш билан бирга олимпия терма жамоамизнинг йиғинларида ҳам бўлиб қайтди. Дониёр бу йил жамоаси сафида чемпионатда 25та учрашув ўтказиб, жами 1874 дақиқа харакат қилди ва 1та гол уришга эришди. Фарғонада “Нефтчи”га қарши кечган учрашувда ғалаба келтирувчи голни киритган Усмонов ўйин қаҳрамони бўлганди.



“Андижон” – Турсунбой Ҳусанов
27 ёшли футболчи илгари ҳам “Андижон” ёшлар жамоасида ўйнаган бўлсада, аммо бунгача олий лигада дебютини ўтказмаганди. Жорий мавсумнинг иккинчи қисмидан Турсунбой Ҳусанов “бургутлар” сафидан ўрин олди ва 10та ўйинда майдонга тушди. Ўнг қанот ҳимоясида ишончли харакатлари билан маҳаллий мухлисларни қувонтира олди дейиш мумкин. Очиғи, кўпчилик Ҳусановдан бу даражада ўйин кутмаганди, назаримизда.
Шунингдек андижонликлар сафида мавсум кашфиёти дея Фарҳод Бекмуротовни ҳам айтиш даркор. Шаҳрихонлик 21 ёшли футболчи жорий мавсумдан бошлаб, олий лигада ўйнамоқда. Бу йил мураббийлар Фарҳодни 5та ўйинда майдонга тушриди. Жами 228 дақиқа харакат қилган Бекмуротов 1та гол уришга ҳам эришди.



“Бухоро” – Ислом Холиқов
Мавсумга Александр Мочинов бошчилигида тайёргарлик кўрган ва биринчи даврани айнан ушбу мураббий қўли остида ўтказган бухороликлар сафида бу йил кўплаб ёшлар харакат қилди. Биринчи даврада 20 ёшли Ислом Холиқовга 7та ўйинда ишонч билдирилди. Олий лигада дебютини ўтказган ушбу футболчи жами 307 дақиқа майдонда тўп тепди. Аммо кейинчалик Холиқовни учратмадик. 


“Сўғдиёна” – Санжар Риҳсибоев
Даврон Файзиев бу йил ҳам асосий эътиборни ёшларга қаратди. Бунинг натижасида кўплаб футболчилар олий лигада ўйнай бошлади. Улардан бири Санжар Риҳсибоевдир. “Бунёдкор” ёшлар жамоасидан келиб қўшилган 22 ёшли футболчи бу йил жиззахликлар сафида 17та ўйин ўтказишга эришди. Жами 764 дақиқа харакат қилган Санжар 2та гол ҳам уришга эришди. Шунингдек кашфиётлар ҳақида гап борганида Санжар Рашидов билан Музаффар Музаффаровни ҳам бу борада алоҳида эътироф этиш лозим. Аммо улар ўтган йилиёқ олий лигада ўйнай бошлаганди. Жорий мавсум “Сўғдиёна”нинг марказий ярим ҳимоясида ушбу иқтидорли футболчилар катта ҳажмдаги ишни бажарди.

“Динамо” – Жасур Азимов
Самарқандликлар таркибида Жасур Азимов бошқаларга нисбатан ажралиб турди. 21 ёшли футболчи жами 19та ўйинда иштирок этиб, 1051 дақиқа майдонда харакат қилди. Шунингдек Отабек Зокировни ҳам айтиш жоиздир. Ўтган йили “Нефтчи” таркибида ўйнаган футболчи жорий мавсум “Динамо” таркибида 30та баҳсда майдонга тушгани таҳсинга лойиқдир.



Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +4   

Комментарии

+4   
10 дек 19:03:57
OlmaliqBarca4EVER
Жавохир яхши. Пахтакорда Машарипов порлади.
   
14 дек 10:58:18
Olg'a Qo'qon
Quvondiq Ro'ziev eng zo'ri bulardi ichida
   
10 дек 22:37:27
championat fanati
Quvondiq Ruziyevchi
   
10 дек 22:05:44
MESSI_GEVORKYAN
Ответ на комментарий пользователя BAHABECK
NASAFGA ADASHIBSILA AZIZJON G'ANIEV EMAS ODIL HAMROBEKOV 1995 YILDA TUG'ILGAN BULSADA ODIL ANCHA MUNCHA ISHNI QILIB QUYDI BU NASAFNI HOLIS MUHLISI FIKRI
xa tugri ODIL XAMROBEKOV juda yaxshi uyinchi lekin u NASAF tarkibida utgan yoki undan oldingi yil kashfiyot bulgan bu yil esa xaqiqatdan AZIZBEK GANIYEV mavsum kashfiyoti buldi
   
10 дек 21:49:47
HOLLYWOOD FK
Islombek rahmat qoyil
   
10 дек 21:32:37
BAHABECK
NASAFGA ADASHIBSILA AZIZJON G'ANIEV EMAS ODIL HAMROBEKOV 1995 YILDA TUG'ILGAN BULSADA ODIL ANCHA MUNCHA ISHNI QILIB QUYDI BU NASAFNI HOLIS MUHLISI FIKRI
   
10 дек 19:49:25
jamshid bu
Shortanda Suxrob Berdiev porladi. Buni kop odam kordi.
   
10 дек 19:14:36
Barsa_07
Aliboyev nma sababdan OTJga 4aqirilmadi wu haqida aniqlik kiritila admila.
-1   
10 дек 19:22:15
***Neymar JR***
Ro'ziqul Akani yuragiga qoyil !!!
-1   
10 дек 19:14:39
Barsa_07
Aliboyev nma sababdan OTJga 4aqirilmadi wu haqida aniqlik kiritila admila.
-1   
10 дек 19:07:22
Uchqunbek
Буларнинг ичида Фақатгина Икром Алибоев порлади. Қолгани ҳали порлаб бир нарсани махлатгани йўқ
-4   
10 дек 19:14:11
Farkhod
Жасур Ҳакимов (“Сўғдиёна”) ни хам таркибга кушиб куйинглар
championat.asia
< посмотреть последние новости
������.�������

Нажмите "Нравится",
чтобы читать CA на Facebook