RU

Последние новости

09:48Неймар коронавирус юқтириб олди  2 09:22Олимпия терма жамоамиз Қирғиз Республикасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  0 08:53Қатар терма жамоаси бугун Тошкентга келади  3 08:26Нодир Элибоев БМБ мураббийлигидан кетди, унинг ўрнига футзалимиз афсоналаридан бири бош мураббий бўлди  1 08:00Назорат учрашуви. “Нефтчи“ “Нефтчи“ билан дуранг ўйнади  1 07:37U-18 терма жамоамиз Беларусга ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди  12 02:17ЖЧ-2026 саралаши. Нидерландия ва Австрияда ғалаба, Албания ва Сербия ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади  2 01:17Флик 36 ёшли футболчини "Барселона"да кўрмоқчи  7 00:03ЖЧ саралаши. Англия Андоррага биттагина гол ура олди  5 23:26Гарначо МЮни тарк этади. Вингерга қайси клублар қизиқмоқда?  2 22:50Дембеле жароҳат олди  0 22:07"Барселона" тер-Штегендан қутулишни истамоқда  9 21:59Назорат ўйини. "Насаф" - "Сўғдиёна" баҳсида 7та гол урилди  1 21:40Григорий Колосовский: "Биз жуда ёмон ўйнадик. Рақиблар ғалабага яқин эди"  2 21:20Айбек Нурбаев: "Биз икки очко йўқотдик"  1

"Ҳаммаси яхши, лекин ўзбек футболи чўкмоқда..." Новости

"Ҳаммаси яхши, лекин ўзбек футболи чўкмоқда..."

Афсуски сўнгги ойларда ўзбек футболи "юзига" бир қатор шапалоқлар келиб тушди. Бу шапалоқлар кейинги йил яқиндагина машҳур боксчимиз қабул қилиб олган нокаутли зарбага айланмаса бўлди.

Май ойида Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида мамлкатимизнинг иккита клуби 7тадан очко тўплашди ва ортга қайтишди. АГМК олдинга Тожикистон чемпионини ўтказиб юборган бўлса, "Пахтакор" эса 6та ўйинда атиги битта ғалабага эришди холос. Ўйин бўйича ҳам жамоаларимиз ёрқин ўйин кўрсатишди десак мухлисларни алдаган бўламиз.

Июнь ойида эса Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сингапур ва Яманни мағлуб этди ва ҳал қилувчи баҳсда Саудия Арабистонига 0:3 ҳисобида ютқазиб шармандали тарзда мундиал саралашини иккинчи босқичдаёқ тарк этди. Бу ўйиндан кейин мухлисларимизнинг ўзбек футболидан кўнгли янада совуб кетди.

Март ойида бошланган Суперлига баҳслари ҳақида ҳам ижобий гапларни кўп айта олмаймиз. Клубларимиз намойиш этаётган ўйинлар мухлисларни қувонтираётгани йўқ. Масалан, кеча бўлиб ўтган "Турон" - "Машъал" учрашувини олайлик. Жамоалар рақиб дарвозаси томон биронта аниқ зарба бера олишмади. Суперлига ўйинида биронта аниқ зарба йўқ! Бу билан фақат мана шу иккита клубни ёмонламоқчи эмасмиз. Суперлигада битта турда 7та учрашув бўлади. Мана шу 7та ўйинда 35-40та аниқ зарба (ўртача 5-6та аниқ зарба) бўлишига ишониш жуда қийин.

Аниқ зарбалар бўлмаганидан кейин яхши дарвозабонлар қаерда пайдо бўлади? Дарвозабонлар қўзиқорин эмаску битта ёмғир ёғса ўзидан-ўзи чиқиб қоладиган. Посбонларимиз 90 дақиқа давомида биронта зарбадан кейин тўпни қайтармайди, ҳатто терлашга ҳам улугрмайди. Шундан кейин Осиё чемпионлар лигасида жарима зарбаларидан голлар ўтказамиз ва дарвозабонларимизни айблаймиз, битта дарвозабон жароҳат олганидан кейин терма жамоага муносиб бошқа посбон топа олмай Жаҳон чемпионатидан четда қоламиз...

Суперлигада айни пайтда "Пахтакор" якка пешқадам, жамоа ҳеч кимга ютқазмади. Таркиби анчагина кучсизланган, молиявий ҳолати ўтган йилгидан анча камайган "Пахтакор" ҳали ҳамон ҳеч қачон клубга ютқазгани йўқ. Унинг ортидан келаётган "Сўғдиёна" ва АГМК клубларида ҳам ўйин ёрқин эмаслигини мен айтмасам ҳам аниқ кўриб турибсиз. Тўғри натижага эришилмоқда, аммо фақат натижа билан мухлисларни стадионларга қайтариб бўлмайди. Бақоев ҳам, Қосимов ҳам бир неча йиллардан буён шу клубларда ишлашмоқда. Бироқ ўйин борасида иккала клуб ҳам мақтана олмайди. Айтиш мумкин бўлса фақат "Насаф"да комбинацион футбол йўлга қўйилган. Бунинг асосий сабаби сифатида Қарши клуби олдига аниқ бир вазифа қўйилмагани ва кўплаб ёш футболчилар таркибда ўйнашаётгани билан боғлаш мумкин. Ёшлар майдонда шижоат ва ўзини кўрсатиш учун борини бериб ўйнаши ҳеч кимга сир эмас.

Афсуски Ўзбекистонда бугунги кунда "Пахтакор"га чемпионлик борасида рақобатчи ёки рақобатчилар деярли йўқ. ОЧЛдаги муваффақиятсизлик, Жаҳон чемпионати саралашида шармандалик, Суперлигадаги савиясиз ўйинлар...ўша машҳур кинодаги бир денгизчи айтганидек "ҳаммаси яхши, лекин чўкаяпмиз"...



Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика