RU

Последние новости

13:54"Андижон" россиялик ҳужумчи трансферини эълон қилди  0 13:35"Андижон" йиғинидан дараклар: Шаҳром Самиев жамоа ихтиёрига қайтди  1 13:10"Навбаҳор" бугун Тошкентда йиғинга киришади  0 12:48"Винисиусни 10 сонияда нокаутга учратган бўлардим"  6 12:20"Реал" Абдуқодир Ҳусанов учун курашга қўшилди  46 11:53Осиё чемпионига айланиб, жаҳон чемпионатида қатнашган ҳамда Ван Дейк ўйинлари мухлиси бўлган Диёр Ортиқбоев 22 ёшга тўлди  0 11:36ОКМК БААдаги йиғин доирасида ЦСКА билан ўйнайди  1 11:19Сон, Киммих ва Сане "Барселона"да пайдо бўлиши мумкин  8 10:58Осимхеннинг келажаги бўйича "Галатасарой"нинг позицияси қандай?  0 10:34Раньери "Рома" мураббийи сифатида А Серия тарихида биринчи бўлиб дербидаги 5та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонди  4 10:10Флик "Барселона"дан янги ҳужумчи харид қилишни талаб қилмоқда  5 09:48"Ливерпуль" Трентнинг ўрнига "Барселона" футболчисини олиб келмоқчи?!  6 09:19Гвардиола нега Грилишни эмас, Савиони майдонга тушираётганини тушунтирди  1 08:47Аморим МЮ ҳақида: "Бизга силкиниш керак"  2 08:22"Ювентус" ПСЖ ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи  0

Ҳаммаси жавоб ўйинида ҳал бўладиган бўлса, унда биринчи ўйин нимага ўтказилди? Новости

Ҳаммаси жавоб ўйинида ҳал бўладиган бўлса, унда биринчи ўйин нимага ўтказилди?

12 август куни Ўзбекистон Кубогининг ярим финалидан ўрин олган дастлабки беллашувлар ўтказилди. "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилган бўлса, "Локомотив" сафарда "Насаф"га қарши баҳс олиб борди.

Биринчи ўйин натижаларига кўра, "Пахтакор" ўз уйида, "Локо" эса сафарда мағлуб бўлди. Ва жавоб баҳси олдидан иккала жамоа ҳам қийин вазиятда қолди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мураббийлар деярли бир-бирига яқин гапларни гапиришди. Энг асосий гап "Бу биринчи ўйин, ҳаммаси жавоб баҳсида ҳал бўлади" бўлди.

Тўғри, ҳаммаси жавоб учрашувида ҳал бўлиши равшан, лекин унда биринчи ўйинлар нима учун ўтказилди? Нега мураббийлар биринчи ўйинни таҳлил қилиш ўрнига жавоб баҳсига умид қилишмоқда. Ундай бўлса дастлабки ўйиндаги хатолар қаерда қолади? Масалан, "Насаф" - "Локомотив" баҳсини олайлик. "Локомотив" олий лигада ҳам Қаршидан мағлубият билан қайтганди. Бу сафар ҳам шу такрорланди. Вадим Абрамов жамоаси яна тўп кирита олмай қайтишга мажбур бўлди.



Бунинг устига ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юборди ва эндиликда "Локомотив"нинг 3:0 ҳисобида ғалаба қозониши шарт бўлади. "Насаф"га эса қойил қолиш керак. Жамоа тартибли ўйин намойиш этган ҳолда "темирйўлчилар"дан устун келди. "Насаф" биринчи таймнинг ўзидаёқ масалани ҳал қилди-қўйди. Иккита чиройли ҳужум ва иккита гол. "Локомотив" эса ҳеч нарса қила олмади. Бемалол айтишимиз мумкин, бу ўйинда аввало Вадим Абрамов ютқазди.

Нагаев нега туширилди? Нагаев нега алмаштирилди? Бу ўйинда Иван Нагаев ушбу мавсум ҳисобидан биринчи бор "Локомотив" таркибида майдонга тушди. Бўлиб ҳам Абрамов унга бошланғич таркибда ўйнаш имконини берди. Энди савол туғилади: нима учун "Насаф"дек жиддий рақиб билан кечган беллашувда Абрамов бу йил ҳисобидан ҳали ўйнамаган Нагаевни майдонга туширди? Мадомики мураббийнинг қарор шу экан, бунинг ортидан иккинчи савол юзага келади: жамоа 0:2 ҳисобида ютқазаётган бир пайтда мураббий нима учун Нагаевни алмаштирди?

Нагаев майдонда 32 дақиқа тўп тепди ва бу вақт оралиғида ҳатто офсайддан гол уришга муваффақ бўлди. Эҳтимол мураббий унга кўпроқ имкон берганида ўйиндан ҳам тўп киритган бўлармиди? Майли, Абрамов Кубок ўйини бўлгани учун ҳам Нагаевга имкон берди дейлик, лекин нима учун биринчи таймдаёқ алмаштирди? Кейин нима бўлди дерсиз? Аввало Темурхўжанинг бир ўзи ҳужумда ёлғизланиб қолди, қолаверса "Насаф" ҳимоячилари буёғига енгил тин олиб бемалол ҳаракат қила бошлашди. Чунки Нагаев ўзининг тезкорлиги билан рақиб дарвозаси томон хавф солиб турганди ҳамда "Насаф" ҳимоячиларини шошириб қўяётганди. Аммо у чиқиб кетгач, майдон эгалари буёғига бемалол ўйнай бошлашди. Темурхўжа томонидан хавф деярли кузатилмади. Бунинг устига Кападзенинг тушиши ўйинни янада секинлатиб қўйди.



"Насаф" бош мураббийи ажойиб бўлмаса-да, жамоа бўлиб ўйнайдиган таркибни шакллантира олди. Рўзиқул Бердиев аввало жамоа схемасини йўлга қўйди, кейин шунга монанд футболчиларни жойлаштириб чиқди. Ва қарабсизки, "Насаф" яхши ўйин намойиш этиб келмоқда. "Локомотив"да эса йил бошидан бери асосий таркиб тушунчаси мавжуд эмас. Тўғри, жамоанинг ўзаги бор, лекин Абрамов нимагадир деярли ҳар ўйинда асосий таркибни ўзгартириб туради. Масалан, биринчи даврада Маъмур Икромов чемпионат ўйинларида дарвозани қўриқлаган бўлса, Игнатий Нестеров асосан Кубок беллашувларида майдонга тушди. Иккинчи даврага келиб эса бунинг акси содир бўлмоқда. Эндиликда Нестеров чемпионатда, Икромов Кубокда ўйнаб келяпти.

Майдондаги ўйинчилар ҳам шу ҳолатда. Бир қарасанг, Бикмаев асосий таркибда тушади, бир қарасанг захирада қолади. Бикмаев баҳорда "Ал Садд" дарвозасига иккита тўп киритганидан кейин туппа-тузук ўйнаб турганди, лекин Вадим Абрамов уни яна захирада ушлай бошлади. Кейинчалик катта Жасур Ҳасанов билан ҳам шу ҳолат содир бўлди. Аслида-ку, Жасур Ҳасановга ўхшаган тажрибали ярим ҳимоячиларни захирада ушлаб ўтириш керакмас, уни ўйин бошиданоқ туширган маъқул. Яна "Насаф" билан бўлган ўйинга қайтамиз.

Биринчи тайм охирларида Темурхўжа Абдухолиқов "қизил" олиб майдонни тарк этганидан сўнг "Локомотив" ҳужумчисиз қолди. Чунки Нагаев бунгача алмаштирилганди. Натижада иккинчи таймда ҳаммасини бошидан бошлашга тўғри келарди. Лекин "темирйўлчилар" устози нима қилди? Захирада икки нафар ҳужумчи - Марат Бикмаев ва Мўйдин Мамазулунов бўлишига қарамай, мураббий ярим ҳимоячиларни майдонга туширди. Аввалига Жасур Ҳасанов, ундан кейин Дилшод Раҳматуллаевни. Бизнингча, бу ҳам тушунарсиз қарор бўлди. Чунки "Локомотив"га жавоб баҳсида осон бўлиши учун ҳеч бўлмаса битта гол уриши талаб этиларди, бунинг учун эса майдонда ҳужумчи бўлиши керак эди. Аммо "Локо" иккинчи 45 дақиқани ҳужумчисиз ўтказди, бу эса "Насаф"га жуда қўл келди.



Гарчи иккинчи бўлимда "Локомотив" кўпроқ тўп билан муомала қилгандек кўринса-да, голга тортадиган хавфли вазиятлар деярли содир этилмади. Фақат ўйиннинг охирги дақиқасида берилган зарбани инобатга олмаганда. Аммо ўша вазиятда Элдор Суюнов жамоасини голдан қутқариб қолди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Нима учун қизил карточка олган Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига ҳужумчини туширмадингиз?" деган саволга  Вадим Абрамов "Яна гол ўтказиб юборишдан хавотирга тушдик, шунинг учун ярим ҳимоячини майдонга туширдим" деб жавоб берди. Бу гапи билан мураббийнинг гол уришга ҳаракат қилмагани келиб чиқмаяптими? Мураббий тўп ўтказиб юборишдан хавотирга тушган, ҳисобни қисқартиришни ўйламаган деган тахминга бориш мумкинми?

Айтиб ўтганимиздек,  жавоб беллашувида "Локомотив"га жуда қийин бўлади. Баҳорда бу жамоа сафарда "Ал Садд"га 2:6 ҳисобида мағлуб бўлиб қайтган, лекин Тошкентдаги учрашувда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Бизнингча, Абрамов "Насаф" билан ўйинда ҳам шундай мўъжиза рўй беришига умид қилмоқда. Аммо мўъжиза яна рўй берармикан? Негаки "Насаф" ҳам анойилардан эмас ва тайёр имкониятни қўлдан чиқариб юборишни хоҳламайди, қолаверса, Рўзиқул Бердиев "Локомотив"нинг кучли-кучсиз томонларини "Ал Садд" мураббийига нисбатан яхшироқ билади ва бу ҳам катта роль ўйнаши табиий ҳол. Лекин иккинчи томондан ярим финалнинг жавоб баҳси янада қизиқ ўтишига шубҳа йўқ ва биз ҳам шу ўйин санаси тезроқ келишини кутиб қоламиз.

Жасур Асланов.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика