RU

Последние новости

11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  5 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  4 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  3 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  3 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  5 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1 01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  3 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  1 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  3 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  1 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  1 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  1 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  4

Ҳамма нарса омадга боғлиқ... Новости

Ҳамма нарса омадга боғлиқ...

Бугун терма жамоамиз ўта муҳим баҳсни ўтказади.

Бу учрашув қанчалик юқори аҳамият касб этиши ва ундаги қўлга киритиладиган очко бизга сув ва ҳаводек зарурлиги ҳақида ортиқча тўхталиб ўтириш шарт бўлмаса керак.

Бабаян бошчилигидаги терма жамоамиз Осиёнинг энг кучли ва енгилмас жамоасига қарши, Эронда, "Озоди" стадионида саф тортади. Стадиондаги "қайноқ" муҳит ва 100 мингдан зиёд ишқибозлар ўз суюклиларининг мундиал чиптасини қўлга киритишларини кутишлари аниқ. Бизнинг асосий мақсад ва вазифамиз, Эроннинг мундиал чиптасини расмийлаштиришини кейинроққа қолдиришдан иборат. Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронга эронликларнинг байрамини кечиктириш "миссия"сини амалга ошириш учун боришган. Уларнинг байрамларини бузиш бизга осон кечмаслиги турган гап. Биз нафақат уларнинг ЖЧ чиптасини кечиктиришни, балки ўзимиз ҳам ўша "чипта"ни қўлга киритиш учун имкониятларимизни яхшилаб олиш учун яхши ниятлар билан Теҳронга сафар қилганмиз.

ЭРОН

Ҳозир рақибимиз Эрон терма жамоасининг ўйин услуби ва таркиби ҳақида бироз гаплашсак.
Карлос Кейруш ЖЧ-2018 3-саралаш босқичида ҳозирга қадар 20 нафардан ортиқ футболчиларнинг хизматидан фойдаланди.
Яъни, Эрон таркибида исталган вақтда майдонга тушиб, жамоаси ўйинини кучайтириши мумкин бўлган деярли иккита тенг кучли таркиб мавжуд.
Бу босқичда Кейруш фақатгина бир футболчини барча учрашувларда асосий таркибда ўйнатиб келмоқда. Бу марказий ярим ҳимоячи Саид Иззатуллоҳи. Ҳозирча ушбу футболчини алмаштира оладиган футболчи таркибда топилмаяпти. Эрон терма жамоасининг марказдаги устунлиги ва ҳимоя ҳамда ҳужум ўртасидаги боғлиқликни белгилаб берувчи футболчи айнан Иззатуллоҳи саналади.
Шунингдек, Карлос Кейрушнинг яна бир ёқимтой футболчиси бу Амири. Амири ҳам Иззатуллоҳи сингари барча беллашувларда майдонга тушган футболчи. Фарқи шундаки, Амири асосан захирадан майдонга тушади ва Эроннинг ўйинига русча айтганда "свежость" қўшади.


Қолган позициялар бўйича Эрон терма жамоасида муқобил вариантлар етарлича. Карлоч Кейруш асосан битта асосий таркибни аниқлаб олиб, қолган футболчиларни иложи йўқ вақтда майдонга туширишга одатланмаган. Терма жамоадан чақирув оладиган ҳар бир футболчини бемалол Эроннинг асосий таркиб футболчиси сифатида айтиш мумкин. Улар учун асосий таркибда пайдо бўлиш янгилик эмас. Ҳар бирида катта тажриба ва ўйин амалиёти етарлича. Эроннинг энг катта устунликларидан бири ҳам айнан мана шу жиҳатда. Масалан, жамоанинг асосий ҳужумчиларидан бири Сардор Азмун жароҳат олганда ёки дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келса, унда бу Эрон учун катта муаммо туғдирмайди. Унинг ўрнида Тареми, Ғочаннажод ёки Ансарифад бемалол ўйнайверади.
Эрон терма жамоасидаги барча ҳужумчилар ушбу циклда гол уришга эришишган ва уларнинг ҳар бири хавфли.
Ҳозирги кунда Эрон терма жамоасининг энг хавфли футболчилари бу Карим Ансарифад ва Сардор Азмун, десак муболаға бўлмайди.
Эрон терма жамоасининг кўплаб ҳужумлари ва голлари айнан Ансарифаднинг хизматлари эвазига юзага келади.
Азмун эса нафақат ҳужумларни самарали якунлашда кучли, балки бир ўзи индивидуаль ҳаракатлари эвазига вазият ярата оладиган ҳужумчи.

Эрон терма жамоасининг саралаш босқичидаги голлари асосан ўнг қанотдан ташкил этиладиган ва марказдан уюштириладиган ҳужумлар орқали вужудга келган. Эрон фақатгина бир марта, бизга қарши баҳсда стандарт вазиятидан кейин гол урган. қолган голлари эса ўйиндан киритилган.

Эроннинг дарвозасидаги "занжир"ни ҳозирча ҳеч бир жамоа ечишга муваффақ бўлгани йўқ. Охирги марта Эрон дарвозасини "Озоди"да ишғол этган футболчи ҳам ўзбек. Эронни сўнгги марта "Озоди"да мағлубиятга учратган жамоа ҳам Ўзбекистон бўлиб турибди.
Эрон терма жамоаси дарвозасини ҳеч ким ишғол этолмаётгани рақибларга босим тақдим этаётган бўлса, уларни охирги марта ранжитган жамоа айнан Ўзбекистон эканлиги ҳам форсларга босим юклаши аниқ.


Эрон сафида ЖЧ-2018 3-саралаш босқичида майдонга тушган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Алиризо Беиранванд, Макани.

Ҳимоячилар: Рамин Ризоаин, Жалол Ҳуссайни, Пежман Мунтазари, Пуралиганжи, Милад Муҳаммади, Эҳсон Ҳожисафи, Вуриа Гаффури.

Ярим ҳимоячилар
: Иззатуллоҳ Пургаз, Саид Иззатуллоҳи, Масуд Шожаи, Ашкан Дежага, Алиризо Жаҳонбаҳш, Меҳди Туроби, Воҳид Амири, Теймурян, Ибраҳими.

Ҳужумчилар
: Меҳди Тареми, Ризо Ғочаннажод, Карим Ансарифад, Сардор Азмун.


Эрон терма жамоасининг голлари кимлар урган?
Тареми (Хитой дарвозасига, ўнг қанотдан бошланган ҳужумдан кейин)
Тареми (Қатарга қарши ўйинда, марказдан тўп узатиш орқали яккама-якка вазият ва гол)
Азмун (Корея, ўнг қанотдан ташкил этилган ҳужумдан кейин киритилган гол)
Ҳуссайни (Ўзбекистон, стандарт вазиятидан кейин, бош билан урилган гол)
Ризо Ғочаннажод (Қатар, дарвозабон хатосидан кейин)
Алиризо Жаҳонбаҳш (Қатар, марказдан узатилган тўп ва узоқдан зарба)


ЎЗБЕКИСТОН
Терма жамоамиз таркибида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Асосий таркиб футболчиларимиздан Виталий Денисов, Ислом Тўҳтахўжаев ва Марат Бикмаев жароҳатлари туфайли муҳим баҳс олдидан сафдан чиқишди. Энг ёмон тарафи, ўнг қанотда Бабаян синаган ва ўйнатиб келган Ислом Тўхтахўжаев жароҳат олди. Чап қанот ҳимоячимиз Денисов ҳам жароҳатда. Охирги ўйинларда Ислом Тўхтахўжаевни захирага ўтказиб қўйган Даврон Ҳошимов ҳам кичик жароҳати туфайли бугун майдонга тушмайди.


Ўнг қанотда ким ўйнайди? Бабаян қўл остида илк маротаба йиғинга жалб этилган ва катта танаффусдан кейин терма жамоага қайтган Акмал Шораҳмедов бугун бошланғич таркибда тушади. Акмал Шораҳмедов катта тажрибага эга ва бугун айнан унинг бой тажрибаси ўнг қанотдаги кемтикларни тўлдиришига ишонса бўлади. Аслидаку ўнг қанот эгаси иккита бўлса, ўшандан бири Акмал Шораҳмедов бўлади. Шу боисдан ҳам Ҳошимов ва Тўхтахўжаевнинг йўқлиги ортиқча муаммо бўлмаслиги керак. Фақатгина Шораҳмедовнинг Бабаяннинг услубига қанчалик кўникиб, мослашиб кетгани номаълум.
Чап қанотда эса доимги Денисовнинг муқобили бўлиб келган Станислав Андреев бугун майдонга тушади. Бабаян терма жамоага келганидан кейин Андреевга терма жамоа эшиклари очилганди. Андреев 2-саралаш босқичида бир қатор учрашувларда майдонга тушганди. Аммо қанчалик ғалати эшитилмасин, 3-саралаш босқичида Андреев ҳозирча умуман майдонга тушгани йўқ. Бугун барча Андреевдан фаолиятидаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказишини кутади. Эрон асосан ўнг қанотдан, яъни Андреевнинг жойидан ҳужумга ўтишини инобатга олсак, Стас бугун ўзини тўлиқлигича кўрсатишга мажбур. Андреев кўплаб танқидларга муносиб жавоб бериши учун ажойиб имкониятга эга. Буёғи энди ўзига боғлиқ.
Марказий ҳимоядаги жуфтлик аниқ, Кримец ҳамда Анзур Исмоилов.
Таянч зонасида эса Вадим Афонин ҳамда Азиз Ҳайдаров рақиб ҳужумларини бузиш ва ҳужумларимизга йўналиш бериш билан банд бўлишади.
Ўйлаймизки, Ҳайдаров ва Афонин тандеми Эроннинг марказдаги "юраги" Иззатуллоҳининг "ёпиб" қўя олади.

Терма жамоамизнинг 3-саралаш босқичидаги тўпурари, Олий лигада жорий мавсумда энг яхши голеадор бўлиб турган Марат Бикмаевнинг Таиландга қарши баҳсдаги жароҳати барчани кўнглини хира қилди.
Демак Бабаян яна ҳозирча голсиз иштирокини давом эттираётган ҳужумчимиз Игорь Сергеевни ўнг қанот ҳужумига қўйса ажаб эмас.
Ҳужум маркази эса Таиландга қарши ўйиндаги голи билан ўзига жойни нақд қилган Темурхўжага бўшатилади. Чап қанот ҳужумида эса Олий лигада гол ура олмаётган Элдор Шомуродов билан тўлдирилади.

Ҳужумчи ортида эса жамоамиз етакчиси ва сардори Одил Аҳмедов ҳаракат қилади.

Бабаян бугун катта эҳтимол билан 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланади.

Эрон билан таркибдаги танловлар бўйича энг асосий фарқимиз, бу бизда баъзи позицияларда муқобил вариант йўқлиги ёки уларда ўйин амалиёти камлиги.

Эрон нафақат ўртоқлик учрашувларида, балки расмий баҳсларда ҳам барчани ўйнатиб, уларни асосий таркиб футболчиси эканлигига ишонтира олди. Эронда захира футболчиси, деган атама йўқ. Бизда эса шу нарса асосий таркибдаги бир қатор футболчилар жароҳат олган пайт панд бермоқда.


Бизни жуда қийин ва муҳим ўйин, ҳаёт-мамот учрашуви кутиб турибди. Кўпчилик Эроннинг қандай кучга эга эканлиги, уларни мағлуб этиш нақадар мушкуллигини билиб турибди. Аммо бу нарса бизни қўрқита олмайди. Биз аввал ҳам Эронни Теҳронда таслим этганмиз. Бугун ҳам ушбу ишни такрорлаш учун 90 дақиқа мавжуд.


Ўзбекистон терма жамоаси сафида ЖЧ саралаш босқичида майдонга тушган футболчилар:

Дарвозабон: Александр Лобанов
Ҳимоячилар: Анзур Исмоилов, Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Александр Мерзляков,

Ярим ҳимоячилар: Отабек Шукуров, Сервер Жепаров, Жавоҳир Соҳибов, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов, Элдор Шомуродов, Азиз Ҳайдаров, Жалолиддин Машарипов, Вадим Афонин,

Ҳужумчилар: Игорь Сергеев, Александр Гейнрих, Темурхўжа Абдухолиқов.


Кимлар гол урган?
Гейнрих (Сурия), Кримец (Қатар), Бикмаев (Хитой), Отабек Шукуров (Хитой), Бикмаев (Ж.Корея), Одил Аҳмедов (Қатар)


Александр Лобанов терма жамоамизнинг барча ўйинларида тўлиқ ўйнаган

Терма жамоамиз киритган 6та голдан учтаси ўйиндан урилган. Александр Гейнрихнинг Сурияга урган голи ва Марат Бикмаев Хитой дарвозасини ўйиндан ташкил этилган ҳужум эвазига ишғол этганди. Шунингдек, Жанубий Корея билан ўйинда Бикмаев дарвозабоннинг хатосидан кейин гол киритганди. Қолган учта голимиз эса стандарт вазиятларидан кейин киритилган. Бизнинг асосий қуролимиз бу стандарт вазиятлари. 

Кўпчилик Эронни мағлуб этиш учун Бабаян тўғри тактика танлаши кераклигини айтмоқда. Мен бошқача гапираман, бу ерда гап тактикада эмас. Тактика бўйича Кейруш билан беллашиш бирмунча қийин. Эрон тактик ўйин борасида тенгсиз ва уларнинг енгилмаслигига ҳам айнан мураббийнинг тактик юришлари, тактик чизгилари сабабчи.
Тан олиш керак, Бабаян тактик жиҳатдан Кейрушни мағлуб этиши жуда қийин. Аммо футболда имконсиз нарсанинг ўзи йўқ.
Биз Эронни тактик жиҳатдан эмас, катта омад эвазига мағлуб этишимиз мумкин. Футболда, умуман барча соҳада омад керак. Бусиз иложи йўқ.

Ёдингиздами, Қатарда кечган ўйин? Ўшанда омадимиз чопганди. Ёки Сурия билан баҳсда омадимиз келмагани учун ютқаздик. Бу циклда терма жамоамизнинг кўплаб ўйинлари омад эвазига ҳал бўлмоқда. Бунга ўрганиб қолдик. Эрон тактик тарафлама, ўйин бўйича, ҳимоядаги қурғон борасида жуда кучли. Таркиб жиҳатдан ҳам уларда кенг танлов мавжуд. Кўплаб футболчилари европа миллий чемпионатларда, яхши даражадаги жамоаларнинг асосий таркиб футболчилари саналишади.
Лекин бугун омад биз тарафда бўлса бўлгани. Қолгани бекор. Бунинг учун майдонга тушадиган футболчиларимиздан катта меҳнат ва фидоийликни кутамиз. Ҳаракатда баракат, деб бежизга айтишмаган.
Барчамиз бир нарсани истаймиз ва шунга умид қиламиз, бугун омад терма жамоамиз тарафида бўлсин.
"Озоди"да Эронни ранжитиш Ўзбекистоннинг қўлидан келади.

Омад сизга ёр бўлсин!


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: -22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика