RU

Последние новости

14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  16 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   28 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  21 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  14 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  9

Ҳамиджон Актамов: "Бугун муҳим икки очкони қўлдан чиқардик" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Бугун муҳим икки очкони қўлдан чиқардик"

"Қизилқум" — "Нефтчи" учрашувидан сўнг, иккинчи бўлиб мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақида ўз фикрларини журналистлар билан ўртоқлашди.
— Бугунги учрашув осон кечмаслигини аввалдан билардик, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — "Нефтчи" бежизга чемпионат жадвалида етакчиларни таъқиб қилмаяпти. Ўйиндан олдин фарғоналиклар учрашувлари туширилган дискларни томоша қилиб, рақибни ўрганишга ҳаракат қилдик. Шунга қараб бугун ўйинни ташкил этишга уриндик. Рақиб — жиддий, аммо ғалаба қозонсак бўлардик.

Афсуски, йигитлар жуда кўплаб қулай вазиятларни кўкка совуришди. Жамоамиз ўйинидан кўнглим тўлди. Бироқ натижадан қониқмадим. Ачинарлиси, бугун икки очкони қўлдан чиқардик.

Энди йигитларга ўн кунлик таътил берилади. Шундан сўнг, Навоийда йиғиламиз. 15 июлда пойтахтимиздаги "Футбол-МЕД" соғломлаштириш марказида тиббий кўрикдан ўтилади. Сўнгра режага кўра, Тошкент вилоятида ўқув-машғулотлар ташкил этамиз.

Албатта, давралар оралиғида таркибда айрим ўзгаришлар амалга оширилади. Дарвозабонлардан кўнглимиз тўқ. Бироқ бошқа чизиқларга янги ўйинчиларни таклиф этиш ниятимизда. Мақсадимиз эса иккинчи давра баҳсларида мухлисларга чиройли ғалабалар туҳфа этишдир.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика