Ҳамиджон Актамов: “Тайёр ғалабани қўлдан чиқардик”
31 окт 2018 23:52
Новости
Ҳамиджон Актамов: “Тайёр ғалабани қўлдан чиқардик”
Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган “Қизилқум”- “Сўғдиёна” (2:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида иккинчи қисмида кончилар бош мураббийи Ҳамиджон АКТАМОВ ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
-Ғалабани осонгина қўлдан чиқардик. Ўйин охирида кераксиз голни ўтказиб юбориб, икки очкодан маҳрум бўлдик. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан кейин яна гол уришга интилдик. Аммо ҳимоядаги хатоларимизи охир-оқибат голга олиб келди. Омад ҳам бироз юз ўгирди дейиш мумкин. Албатта, қолган ўйинларга яхши ҳозирлик кўриб, иккинчи олтиликда энг юқори ўринни олиш учун ҳаракат қиламиз.
Комментарии