RU

Последние новости

21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  0 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  6 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  23 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   16 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  54 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  54 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0

Ҳамиджон Актамов: “Қимматли очколарни йўқотдик” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Қимматли очколарни йўқотдик”

Олий лига йигирма биринчи тур доирасида “Қизилқум” — “Қўқон-1912” жамоалари учрашуви (1:1) ниҳоясига етгач, матбуот анжумани иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.
- Бугунги учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимизга ҳайит байрамига муносиб совға тайёрламоқчи эдик,  — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Афсуски, жамоамиз бунинг удддасидан чиқа олишмади. Қолаверса, олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолишга уринаётган “Қўқон-1912” жамоаси ҳам бунга имкон бермади. Чемпионат тақвимида юзага келган  йигирма кунлик танаффусдан унумли фойдалана олмадик. Бир неча назорат ўйинлари ўтказишни режалаштирган эдик. Афсуски, айрим сабаблар туфайли бу амалга ошмай қолди. Бу эса бугунги ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди.

Мухлислар икки бўлимда икки хил ўйинга гувоҳ бўлдилар. Ҳар иккала жамоада ҳам голга тортадиган вазиятлар етарли бўлган бўлса-да, афсуски йигитларимизга ҳал қилувчи паллада совуққонлик етишмади. Бир сўз билан айтганда, бугун жамоамиз  мағлубиятга тенг дуранг  қайд  этишди. Натижада ўз майдонимизда қимматли очколарни йўқотдик. Кейинги учрашувларда бой берилган очколар ўрнини қоплаш учун бор куч ва имкониятимизни ишга соламиз.

“Қизилқум”  ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика