RU

Последние новости

09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  1 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  2 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  1 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  2 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  6 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  5 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  3 02:00Бундеслига. "Бавария" марказий ўйинда "Байер"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 01:32Саудия Арабистони чемпионати. Роналду 90+15 дақиқада пенальтидан гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди  13 01:15АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Челси" ўртасидаги Лондон дербиси тақдирини биттагина гол ҳал қилди  3 23:53Лига 1. ПСЖ 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Ницца"ни мағлуб этди  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13

Ҳамиджон Актамов: "Ўзбекистонда яхши шароитларга эга бўлган саноқли футбол клублари бор - "Турон" шулар қаторига кириб улгурибди" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Ўзбекистонда яхши шароитларга эга бўлган саноқли футбол клублари бор - "Турон" шулар қаторига кириб улгурибди"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Турон" - "Қизилқум" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.





"Бугунги Ҳайит байрами билан барча юртдошларимизни табриклайман. Шундай кунда мухлисларимизни қувонтирганимиздан хурсандмиз. Жуда ҳам қизиқ ўйин бўлди, анчадан буён бундай кўп мухлис қаршисида ўйнамагандик.

Ким гол урса ўша ғалаба қозонарди, битта голгача ўйин бўлди. Биринчи таймда кўп вазиятларга эга бўлдик, иккинчи таймда биринчи таймдан ҳам яхшироқ ўйнадик. Гол уриб ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Шундай мухлис билан тўлиб тошган стадионда ғалаба қозониш ёқимли.

Бугун аслида "Турон" мағлуб бўлмади, балки шундай шароитларга эга бўлган клуб пайдо бўлгани бу ўзбек футболининг ютуғи. Стадионга кўплаб мухлислар келди ва завқ олишди. Кеча Яйпанга келгандик ва клубдаги барча шароитлар билан танишиб чиқдик. Ўзбекистонда яхши шароитларга эга бўлган саноқли футбол клублари бор. "Турон" шулар қаторига кириб улгурибди", - дейди Актамов.

- "Қизилқум" клубини қачон халқаро майдонларда кўришимиз мумкин?

- Насиб қилса мана шу мавсум юқори ўринларга эгаллашга ва халқаро майдонга чиқишга уринамиз. Ҳали мавсум олдинда, мақсадимизга етиша оламиз деб ўйлайман.

- "Турон"нинг ўйинини кўрдингиз, сизнингча кейинги ўйинда "Турон" ғалаба қозона оладими?

- Бу футбол. Биз ҳам биринчи турда ютгандик, кейин кетма-кет дуранглар ва мағлубият қайд этдик. Ниҳоят бугун ғалабага эришдик. "Турон"да яхши футболчилар кўп экан, легионерлар ҳам кучли эканлиги кўринди. Ўйиндан-ўйинга барчаси яхши бўлади деб ўйлайман.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика