Ҳамиджон Актамов: "Одамман, темир эмасман"
26 сен 2021 20:44
Новости
Ҳамиджон Актамов: "Одамман, темир эмасман"
Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Авваламбор, Ассалому алайкум! Шундай яхши ўйин бўлишини кутгандик, дуранг адолатли бўлди, деб ўйлайман. "Навбаҳор"да ҳам, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Ким гол урса, ўша ғалаба қозонарди. Имкониятлар яратганимизга қарамай, улардан фойдалана олмадик,
Ўйин бошида ҳакам томонидан бир-иккита хато бўлганда жаҳлим чиқди. Одамман, темир эмасман, ўрнимда бошқа одам бўлганда ҳам шундай бўлиши аниқ эди. Бабаяннинг футболга қайтиши ҳақида? Футболга меҳнати сингган мутахассис. Унинг ишига мухлислар баҳо беришади.
Бугунги ўйин натижасидан қониқиш ҳосил қилмадим. Ютишимиз керак эди. Олдимизга қўйилган вазифани бажариш учун охиригача курашамиз, тўхташ йўқ", – дейди Ҳамиджон Актамов.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии