RU

Последние новости

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  45 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  203 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  6 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  21 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

Ҳамиджон Актамов: “Ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман”

Олий лига 26-туридан жой олган “Қизилқум” — “Бунёдкор” жамоалари баҳсидан сўнг, мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
—“Бунёдкор” — халқаро майдонда катта тажриба орттирган жамоалардан бири, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Шунга қарамай, бугунги учрашувга жиддий ҳозирлик кўрдик. Негадир охирги ўйинларда жамоамиздан омад очиқчасига юз ўгирмоқда. Навоийда “Насаф” жамоаси билан кечган учрашувда ҳам охирги дақиқаларда нақд ғалабани қўлдан чиқаргандик. Бугун мухлислар жамоамизнинг икки бўлимда икки хил ўйин намойиш этганига гувоҳ бўлишди. Биринчи бўлимда йигитларимизга бир мунча эҳтиёткор бўлишини тайинлагандик. Улар кўрсатмаларимизни бехато амалга оширишди. Танаффусдан кейин ҳужумкорликни оширдик. Етарлича голли вазиятлар содир этилди. Аммо жамоамизда якуний нуқтани қўядиган футболчи топилмаётганидан ҳайронман. Ўз навбатида бугун рақиб посбони ҳам ўз маҳоратини намойиш этиб, жамоаси жонига оро кирди.

Қисқача айтганда, бугун жамоамиз ўйинидан кўнглим тўлган бўлса-да, натижадан қониқмадим. Ҳаво  бир мунча совуқ бўлишига қарамай, футболчиларимизни уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат! Улар учун бугун ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман. Аммо олдинда бир биридан муҳим яна тўртта учрашув кутиб турибди. Мақсадимиз ана шу ўйинларда ўз ишқибозларимизни қувонтиришдир.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика