RU

Последние новости

20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  2 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7

Ҳамиджон Актамов "Бухоро" билан дурангдан сўнг: "Икки очкодан қуруқ қолдик" Новости

Ҳамиджон Актамов "Бухоро" билан дурангдан сўнг: "Икки очкодан қуруқ қолдик"

"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугун мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам яхши ҳаракат қилди. Учрашувда "Бухоро" ҳам, биз ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Юз фоизлик имкониятлардан фойдалана олмадик. Бугун кўпроқ биз ютишни истагандик. Икки очкодан қуруқ қолдик. Бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. 

Бизни узоқдан келиб қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Ўз навбатида бухоролик мухлислардан ҳам миннатдорман. Ёмғир ёққанига қарамай, стадионда футбол ҳавосини сақлаб туришди. "Бухоро"га навбатдаги ўйинларда омад тилайман. 

Майдон биз учун ноқулайлик туғдирди. Тушунаман, янги майдонда илк маротаба ўйин бўлди. Барибир, майдонни текислаб қўйиш лозим. Бу ҳар икки жамоага ҳам ҳалал берди. 

Сўнгги дақиқалардаги ўзгариш? Элгужанинг соғлиғида муаммолар бор эди. Ҳарорати кўтарилган бўлсада, майдонга тушишини ўзи илтимос қилди. У шундай ҳолатда ҳам ўйнади. Бироқ, озгина қийналиб қолди. Шунинг учун уни ўзгартирдим. Биринчи бўлимдаги ўзгаришга келадиган бўлсак, регламентга биноан биз майдонга ёш футболчини туширишимиз керак эди", - деб фикрларга якун ясади Ҳамиджон Актамов.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика