RU

Последние новости

16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  35 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  8 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  11 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  49 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8

Ҳамиджон Актамов: “Бундай мухлислар қаршисида “Барселона” билан ўйнасак ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилсанг арзийди” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Бундай мухлислар қаршисида “Барселона” билан ўйнасак ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилсанг арзийди”

“Қизилқум” — “Пахтакор” жамоалари баҳсидан сўнг, матбуот анжумани биринчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов иштирок этди.

— Бугун фақат ғалаба учун майдонга тушгандик, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — “Пахтакор” — мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони, бежизга Осиё чемпионлар лигасида қатнашмаяпти. Шунга қарамай, бугун рақибга очиқ футбол таклиф этдик. Жуда кўплаб голли вазиятлар содир этилган бўлса-да, йигитларимиз имкониятлардан фойдалана олишмади. Охирги дақиқаларга қадар жонини бериб ўйнаган йигитларимизга катта раҳмат!

Аввал ҳам айтгандим, биз мухлисларни ўзимизнинг ғалабаларимиз билан хурсанд қилишни мақсад қилганмиз. Шу учун дастлабки дақиқаларданоқ икки ҳужумчини майдонга туширдик. “Пахтакор” кучли рақиб, аммо ҳимояга ётиб олиб уларга қарши ўйинда ижобий натижага эришиб бўлмайди. Бугун йигирма мингга яқин томошабин ўйинни стадионнинг ўзидан кузатди. Бундай мухлислар қаршисида “Барселона” билан ўйнасак ҳам ҳужумкор ўйин намойиш қилсанг арзийди. Фурсатдан фойдаланиб, бизни қўллаб-қувватлаётган ишқибозларимизга раҳмат айтаман.

Кейинги ўйин Қўқонда бўлади. Мақсадимиз ўзгармайди. Эртадан навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз. “Қўқон-1912” жамоаси билан “Ҳоким кубоги”да куч синашганмиз. Тажрибали мутахассис ва маҳоратли футболчиларга эга жамоа саналади. Шунга қарамай, водийга ўз мухлисларимизни хурсанд қилиш учун борамиз, албатта, - дейди Актамов.


“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика