RU

Последние новости

02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  5 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1

Ҳамиджон Актамов: “Бугун йигитларимиз ирода намойиш қилишди” Новости

Ҳамиджон Актамов: “Бугун йигитларимиз ирода намойиш қилишди”

Олий лига йигирма учинчи туридан жой олган “Қизилқум” — “Насаф” учрашувидан (3:3) сўнг, мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов журналистлар саволларига жавоб берди.

—Бугун жиддий рақибга қарши жамоамиз чиройли ўйин намойиш этиб, характер кўрсата олди, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Аввалига ҳисобда ортда қолаётиб, ўртадаги мувозанатни тикладик. Ҳатто ҳисобда олдинга чиқа олдик. “Насаф”да тажрибали мутахассис ишлаяпти. Таркиби ҳам анчагина шаклланган жамоа. Чемпионат ва Ўзбекистон кубогида уларнинг қандай ўйинлар намойиш этаётганлигини барча кўриб, билиб турибди. Шунга қарамай, бугун йигитларимиз ҳар жабҳада улардан устунликка эришишга уринди. Менимча, жамоамиз кўрсатган ўйин мухлисларимизга ҳам маъқул бўлди. Афсуски, учрашув тугашига саноқли дақиқалар қолганида ғалабани қўлдан чиқариш жуда алам қилди. Ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ охирги дақиқаларда ҳимояда йўл қўйилган биргина хато бизга қимматга тушди.  Гарчи, ҳисобдан қониқмаган бўлсам-да, йигитларимизнинг хатти-ҳаракатларидан кўнглим тўлди.

Муҳими, сўнгги турлардаги муваффақиятсизликдан кейин жамоамиз руҳий тушкунликдан чиқиб, ўз иродасини намойиш этди. Бу олдимизда турган сафардаги икки ўйин олдидан жуда катта аҳамиятга эга эди.

Ўз навбатида бизни қўллаб қувватлаётган вилоят ҳокимлиги, хомийларимиз, айниқса, кўпсонли мухлисларимизга катта раҳмат! Уларнинг жамоамизга бўлган ишончи йигитларимизни ҳужумкор ва чиройли футбол ўйнашга руҳлантирмоқда. Мақсадимиз ўзгармайди. Мавсумнинг қолган учрашувларида ҳам максимал даражада ижобий натижани қўлга киритиш учун курашни давом эттирамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика