RU

Последние новости

23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  0 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  27 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  124 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7

Ҳамиджон Актамов: "Бош ҳакам устидан ПФЛга расмий шикоят ёздик" Новости

Ҳамиджон Актамов: "Бош ҳакам устидан ПФЛга расмий шикоят ёздик"

"Қизилқум" - "Қўқон-1912" (0:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.

"Бугун биринчи таймда озгина ўйинимиз унча қовушмади. Иккинчи таймда анча ҳужумлар уюштирдик. Аммо бош ҳакам ўйинни тўхтатавериб, ҳужумларимизни узиб қўяверди ва икки марта рақиб дарвозасига жарима тўпини қўйиб бермади. Бундай ҳакамлик билан ўзбек футболи қаергача боради, ҳеч нима дея олмайман.

Комиссар ва назоратчи билан видеони кўриб чиқдик. Ҳакамнин иккита қўпол хатосини кўрдик. Иккала жамоанинг ўйини чиқмади. Ўзимизда ҳам айб бор. Тўхтасинов бундай ўйинларни бузавериб тажрибали бўлиб кетган. Биз ПФЛга расмий шикоят ёздик.

Элгужанинг ўйини чиқмаяпти? Ҳали ҳам тўлиқ тайёр эмас. Аммо жамоага ёрдам берай деб майдонга тушмоқда.

Ўтган ўйинда дарвозабонимиз кўп гол ўтказгани учун Макосин майдонга тушдими? Ҳа шундай", - дейди Ҳамиджон Актамов.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика