RU

Последние новости

20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  0 20:06Суперлига. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:1 (матнли трансляция)  21 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" — "Насаф" 0:1 (матнли трансляция)  8 19:31Нуньес эндиликда "Милан"нинг ҳужумчи позицияси учун асосий номзодидир  0 18:50Расман: Рамсдейл янги клуб билан шартнома имзолади  0 18:34Эдерсон янги клуб билан келишувга эришди  1 17:34"Рома" янги ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  1 17:18Уларга ҳам амалиёт керак ёхуд U-23 терма жамоасини нималар кутмоқда?  3 16:51"Бавария" учинчи либосини тақдим этди – унда 1920 йиллардаги логотип тасвирланган  1 16:26Эрон терма жамоаси асосий дарвозабони 4 ойга дисквалификация қилинди  0 16:03"Манчестер Юнайтед" либосларининг орқа томонига уч нафар афсонанинг исмини ёздириш тақиқланди  0 15:47"Барселона" ва "Реал" афсоналари Месси ўйнайдиган стадионда учрашади  0 15:20Аргентиналик юлдуз МЮни "Челси"га алмаштирмоқчи  2 14:53Илёс Зейтуллаев: "Орзу қилиш зарар қилмайди, охиригача курашамиз!"  0 14:25"Пахтакор" собиқ устози Саудия Арабистони клубида иш бошлади  4

Ҳамиджон Актамов: "75 дақиқа давомида хато қилмай якунда барибир ютқаздик" Новости

Ҳамиджон Актамов: "75 дақиқа давомида хато қилмай якунда барибир ютқаздик"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Қизилқум" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўз фикрларини билдирди.




"Ўйин қизиқарли ўтди. Кўрдинглар, ҳимояга ётиб олмадик, ҳужумлар уюштирдик. Иккита оддий хатолардан кейин голлар ўтказдик. 75 дақиқа давомида хато қилмай якунда барибир ютқаздик, "Пахтакор" барибир хато қилишга мажбур қилди. Бугун биз ҳам мағлуб бўлишни хоҳламагандик", - дейди Актамов. 

- Нестеров бугун ҳам, олдинги ўйинларда ҳам яхши ўйнади. Уни кейинги мавсумда ҳам "Қизилқум"да кўрамизми?

- Ҳали олдинда Суперлиганинг бир қанча турлари, кейин Кубок баҳслари бор. Тўғри Нестеров жамоамизга ёрдам бермоқда, унинг олдида 10 нафар футболчи ҳам бор. Ҳозирча кейинги мавсум ҳақида ўйлаганимиз йўқ.

- Иброҳим Томива "Қизилқум"га келганида голлар урганди, сўнгги баҳсларда эса ўйинида пасайиш бўлди. Биринчи даврада Маккартни Невасеб ҳам шундай бўлганди...

- Тўғри бугун Иброҳимда қулай имкониятлар бўлди. Оёғидан олган жароҳати ҳали тўла тузалмаган. Ҳужумдаги муаммолар туфайли уни майдонга туширяпмиз.

- Захирада Воҳид Шодиев ҳам бор...

- Шодиевда ҳам соғлиғида муаммолар бор. Шу боис майдонга тушмаяпти.

- Тачмурад Агамуродов жамоадан кетганми?

- Йўқ. Агамуродов маслаҳатчи мураббий сифатида ишламоқда. Бирга ишлаймиз. Тўғри захира ўриндиғида эмас, тепада ўтирди.

- Касминин нима учун бугун ўйнамади?

- Унинг ҳам соғлиғида муаммо бор. Агар у майдонга тушганида бизга ёрдам берган бўларди. Бугун соғ юрган одам эртага вирусни юқтириб олаяпти. Бу вирус Ўзбекистондан, бутун дунёдан йўқ бўлишини худодан сўрайман. Фақат футбол эмас, барча соҳаларга таъсир қилмоқда.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика