RU

Последние новости

18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  1 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  6 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  10 15:46"Лацио" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  9

Ҳамид Актамов: "Ҳар иккала жамоа бир-биридан ёмон ўйнади" Новости

Ҳамид Актамов: "Ҳар иккала жамоа бир-биридан ёмон ўйнади"

Олий лиганинг биринчи давра доирасидаги қолдирилган беллашув "Локомотив" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош менежери матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўтказиб юборилган голларни ҳимоядаги хатоларимиз эвазига йўқдан жойдан олиб келдик. Жамоамизнинг ҳимоя чизиғи панд бермоқда. Бу борада селекция ишлари давом этмоқда. Ҳамза Каримов ҳали жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлгани йўқ. Алишер Юсупов ҳам жароҳати туфайли бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Тошкентдан ҳеч бўлмаганида бир очко билан ортга қайтишни истагандик. Бугун рақиб бизга ўйнашга имконият берди. Ҳар иккала жамоа ҳам ушбу беллашувда яхши, сифатли футбол намойиш этиб беролмади. Жамоалар бир-биридан ёмон ўйнади.

Жамоамизга янги келиб қўшилган футболчилар энди асталик билан янги муҳитга киришиб кетишмоқда. Дастлабки расмий баҳс бўлгани учун камчиликлар бўлди. Тез орада янги футболчилар жамоамизга мослашиб кетишади, деган умиддамиз.

Эркин Бойдуллаевни сардор қилиб тайинлаганимиз бу барчанинг танлови. Бойдуллаев эришган ютуқлар, қўлга киритган муваффақиятлари жуда катта. Шу боисдан Эркин Бойдуллаев жамоа сардори сифатида ўйнашга ҳақли, сардорлик боғичи билан ўйнашга арзийдиган футболчи, деб биламан.

Жасур Ҳасанов расман жамоамиз сафига ўтди. Трансфер масаларини ҳал этдик. Ҳасанов тиббий кўрикдан ҳам муваффақиятли ўтди. Кейинги учрашувдан бошлаб жамоамизга ёрдам бериши мумкин. Ҳасанов иккинчи давра ўйинида ҳам "Локо"га қарши ҳаракат қилмайди. Бу шартномада кўрсатилган. Эътироз? Кимгадир алоҳида эмас, бутун жамоага эътироз билдиришим мумкин. Ҳимоядаги оддий хатолар эвазига мағлуб бўлдик.
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика