RU

Последние новости

11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  0 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  0 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  1 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  42 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  17 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  33 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1 01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  52 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  2 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  3

"Ҳалоллик декларацияси" - нима у? Новости

"Ҳалоллик декларацияси" - нима у?

Хабарингиз бор, ЎФФ қошида "Келишилган ўйинларга қарши курашиш" қўмитаси тузилган.

Аҳрол Иноятов раҳбарлик қилаётган мазкур қўмита ўзбек футболидаги келишилган ўйинларга қарши курашиш билан шуғулланади. Айтиш керак, қўмита нафақат футболимиздаги шаффофликни сақлаш учун ҳаракат қилмоқда, балки уни тартибга солиш бўйича ҳам кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда. Яъни, учрашувларни келишувгача етиб бормасидан аввал олди олинмоқда. Икки йилдан буён олий лига клубларининг аъзолари "Ҳалоллик декларацияси"га имзо чекмоқда. ПФЛ ўзи ишлаб чиққан Регламентга бу имзосиз жамоа аъзоларига чемпионатда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи лицензияни берилмаслигини ҳам киритган. Бир саҳифадан иборат мазкур декларациясида нималар ёзилгани кўпчиликни қизиқтириши табиий. Биз бугун шу ҳақида маълумот берамиз.

Юқорида таъкидлаганимиздек, олий лига клублари ўз аъзоларини (раҳбарият, мураббийлар, футболчилар, ходимлар) янги мавсум учун ПФЛдан рўйхатдан ўтиш жараёнида мазкур декларацияга имзо чекиши шарт. Қолаверса, имзо чекувлар орасида ҳакамлар, ассистентлар, назоратчилар ҳам бор. Декларациясининг энг юқори қисмига имзо чекаётган инсоннинг исми-шарифи, паспорт маълумоти, туғилган санаси ва жойи, миллати, лавозими ҳамда телефон рақами ёзиши учун жой ажратилган. Кейин имзо чекувчиларнинг мажбуриятлари ёзилган. Мажбуриятлар қуйидагилардан иборат:

- Расмий спорт мусобақаларининг, жумладан, футбол билан боғлиқ букмекерлик идорасининг тотализаторлар бўйича фаолиятига аралашмаслик;   

- Учрашувларнинг натижасига бевосита ва билвосита таъсир ўтказиш. Яъни, сотиб олишга ҳаракат қилиш ёки қўрқитиш;

- Сотиб олишга ҳаракат ёки норматив спорт ҳужжатларига қарши ноқонуний фаолиятлар бўйича маълумот беришга мажбур. Маълумот берган инсонларнинг исм-шарифи сир сақланишини ЎФФ кафолатлайди;

- Барча текширувлар бўйича маълумот олишда ҳамкорлик қилиш, ёрдам бериш;

- Декларациясидаги барча талаблар ФИФА ва ОФК Низомига, ЎФФ Регламентига, ЎФФ Экспертлар қўмитаси Низомига, ЎФФ Тартиб-интизом кодексига тўғри келиши билан танишиб чиққач, буни имзо орқали тасдиқлайди.

Шундан сўнг, исм-шариф, муддати ёзилади, имзо ва муҳр қўйилади.

Декларациянинг сўнгги қисмида эслатмалар берилган:

- Расмий ўйинларда натижага бевосита ва билвосита таъсир ўтказган, яъни, спортчилар, хусусан, ҳакамлар, мураббийлар, клуб раҳбарлари ёки бошқа расмий шахслар бу борада ўзлари маълумот беришса, жавобгарликдан озод бўлишади.

- Мазкур декларацияга имзо чекмаган футболчилар, мураббийлар, клуб раҳбарлари, ҳакамлар, назоратчилар, ЎзПФЛ вакили Ўзбекистон миқиёсидаги расмий футбол мусобақаларига қўйилмайди.

Фурқатбек НИШОНОВ

Рейтинг: -36   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика