RU

Последние новости

17:40Суперлига. "Шўртан" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 17:15Суперлига 27-турининг қолган учрашувлари 1 дақиқалик сукут билан бошланади  7 16:59"Динамо" "Хоразм" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 16:35Парагвай U-17 мураббийи: "Мундиални Ўзбекистонга қарши ўйин билан бошлаймиз. Бу мамлакатнинг қандай ютуқларга эришаётганидан хабардормиз"  5 16:08"Маракана" стадиони сотувга қўйилди  8 15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  6 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  25 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  3 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  16 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  14 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9

Ҳаким Фузайлов: "Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз"

Про лига 20-туридан ўрин олган "Бухоро" – "Машъал" (3:0) учрашувидан кейин бухороликлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ушбу ўйинга тузган режаларимиз бутун 90 дақиқа давомида иш берди. Йигитлардан миннатдорман. Ғалаба адолатли бўлди, чунки баҳсда катта устунликда ҳаракат қилдик. Жанг давом этади, Суперлига сари ҳаракатдан тўхтамаймиз. Эндиликда плей-офф баҳсларида осон ўйинлар қолмаган", – деди Фузайлов.

- Пенальтига тортадиган иккита вазият бўлди. Бугунги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳукм чиқара олмайман. Қолаверса, вазиятдан узоқда эдим. Ҳакамлар ишини текширадиган, муҳокама қиладиган махсус комиссия бор, улар ўзлари кўриб чиқишади.

- "Бухоро" "Турон"га қарши кечган баҳсда ҳам ҳакамликдан азият чекди...

- "Турон"га қарши баҳс ўтиб бўлди, энди уни муҳокама қилишдан наф йўқ. Биз олдинга қараб юришимиз керак. Тарихни титкилашдан фойда йўқ!  

Биз тўғри йўлдамиз, футболчиларим ҳар бир ўйинга борларини бериб ўйнашяпти. Тўғри, биз ҳозирда етакчилардан очколар бўйича орқадамиз. Асосийси, жамоамиз ўйиндан ўйинга кучайиб боряпти. Яна бир бор қайтараман, ҳаммаси ҳали олдинда, кураш давом этади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика