RU

Последние новости

18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро". Таркиблар маълум  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  6 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  40 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  11 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  18 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  11 13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  3 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  4

Ҳаким Фузайлов: "Ҳимоямиздаги қўпол хатоларимиз қимматга тушди" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Ҳимоямиздаги қўпол хатоларимиз қимматга тушди"

“Андижон” ҳамда “Бухоро” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги ташкил қилинган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов қатнашди.

Ўйин ҳақида

-  Биз “Андижон”дан шундай ўйинни, асосан стандартларга мослашган ўйинни кутгандик. Афсуски, ҳимоямиздаги қўпол хатоларимиз бизга қимматга тушди. Бундан ҳеч қанақа фожеа ясаш шарт эмас. Фақатгина ҳимоядаги хатоларимиз ҳисобига мағлубиятга учрадик. Биз Суперлигага чиқиш йўлида 2-ўрин учун курашамиз. 

-  Мухлисларсиз ўйин сизда қандай таассурот қолдирди?

- Албатта, мухлисларсиз стадионда ўйнаш яхши эмас. Футболчилар мухлислар учун ўйнашади ва улар билан тўла стадионда янада яхшироқ ҳаракат қилишади. Лекин ишқибозларнинг йўқлиги футболчиларга қўшимча куч бағишламайди, деб ўйлайман. 

-  “Турон” очко йўқотяпти. “Бухоро” эса очко тўплаб яқинлашиб қолди. “Турон”нинг очко йўқотиши жамоангизга мотивация беряптими?

-  Фақат мотивация беряпти, деб ўйламайман. Ўйинчиларимиз учрашувларга яхши тайёргарлик кўришяпти. Тўғри, бугунгидек ўйин билан очко йўқотяпмиз. Лекин ўйлайманки, ҳали ҳеч нимани бой бермадик ва 2-ўрин учун кураш давом этади. Олдиндаги 5 та турда биз охиригача курашамиз. Хатоларимизни тўғрилаб вазифамизни бажаришга ҳаракат қиламиз.

-  “Бухоро” “Андижон” билан ўзаро учта ўйинда фақат 1 очко олди. Бунга нима сабаб?

-  Ўйлайманки, биз бугун “Андижон”га ўйин бўйича ютқазмадик. Қайсидир маънода баъзи жабҳаларда кучли ҳам ўйнадик. Худди шундай ўйин Бухорода ҳам бўлганди. Ўшанда ҳам яхши ўйнаб туриб мағлубиятга учрагандик. 

-  Жасур Ҳасанов нега майдонга туширилмади?

-  “Турон” билан ўйинда қўпол хатога йўл қўйганди. Шундан сўнг “Машъал” билан учрашувдан биз ёшларга имконият беришга қарор қилдик. Миржалол Жумаев ишончимизни оқлай бошлади. У “Машъал”га қарши чиройли ўйнади ва ҳаттоки гол ҳам урди. Шу боис бугунги баҳсда ҳам унга имконият бердик. 

-  “Бухоро” билан “Андижон” ўртасидаги очколар фарқи энди 10 тани ташкил қилмоқда. Жамоангизни Суперлигага чиқишига ишонасизми?

-  Сиз 1-ўринни назарда тутяпсиз, тўғрими? Бироқ дастлабки иккита ўринни эгаллаган жамоалар Суперлигага чиқади. Шундай экан, яна 5 та тур бор ва кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин. Ўйлайманки, барчаси олдинда. Биз кейинги турда дам оламиз ва кейин “Хоразм”ни қабул қиламиз. Сўнгра, “Турон” билан ўйнаймиз. Жуда ҳам муҳим ўйинлар ва биз албатта очколарни жамғаришимиз керак. Яна қайтараман: ҳали кураш тугамади. 

-  “Бухоро” 3-ўринни қўлга киритадиган бўлса, Суперлига жамоаси билан плей-оффда ўйнайди. Бунга “Бухоро”ни кучи етадими?

-  Ҳали ҳеч нима демайман. Чунки кураш ўз якунига етмади. Ҳозирча 3-ўринда кетяпмиз ва ҳали имкониятимиз бор. Олдиндаги 5 та турдан кейин барчаси ойдинлашади. 2-ўрин ёки 3-ўрин ҳақида гапиришга эрта. Фақатгина тайёргарлик кўриш ва ютиш лозим. Балки 1-ўрин масаласи 90 фоизга аниқ бўлгандир, аммо 2-ўрин масаласи ҳали ҳал бўлмади. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика