Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"
08 авг 2025 22:18
Новости
Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"
Суперлига 17-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Сурхон" (2:2) учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин, биз Суперлигада қолиш учун ҳар бир баҳсда жанг олиб боряпмиз. Бугун эса икки очко йўқотдик деб ўйлайман, чунки яхши ҳаракат қилдик, бироқ футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади. Иссиқ об-ҳавода ҳар учинчи-тўртинчи ёки тўртинчи-бешинчи кунда майдонга тушишимизга тўғри келяпти. Бундай вазиятда асосий эътибор тикланишга қаратилади. Вазиятлар бўлди, фақат гол уришимиз керак эди. Жамоамизга бироз омад ҳам етишмади. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии