RU

Последние новости

12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  4 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  3 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  18 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  1 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  8 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  10 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  14 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  3 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3

Ҳаким Фузайлов 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ" Новости

Ҳаким Фузайлов 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг: "Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ"

"Хоразм" - "Бухоро" (1:4) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради. Ўйинни яхши бошладик. Чемпионатни ҳам яхши бошладик. Ўйин принципиал эди. Таркибимизда аввал "Бухоро"да ўйнаган футболчилар бор эди. Улар ҳаддан ортиқ ғалабани истаб юборишди. "Бухоро"ни ғалаба билан табриклайман. Мухлислардан узр сўрайман. Қўрқинчили ҳолат юз бергани йўқ. Энди навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўришимиз керак. Чунки вақт кам. Чемпионат энди бошланмоқда.

- "Хоразм" ҳисобда ортда борганда ҳам яхши ўйнади. Вазиятларни голга айлантиришда нима етишмади?
- Биринчи таймда ўйин борасида устунлик бизда эди десак ҳам бўлади. Лекин бир йўла 4-5 нафар футболчи ўйинни "ташлаб" юборса, қийин бўлади. Имкониятларимиз ҳам бўлди. Футболни комбинацион тарзда ўйнашга ҳаракат қиляпмиз. Афсуски таблодаги ҳисоб 1:4 кўринишига келиб қолди. Ўз майдонимиздаги ўйинда имкониятни бой бердик. Гарчи, бу нейтрал майдонда ўтаётган бўлса ҳам. Бу аламли. Буни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз ва хатолар устида ишлаймиз.

- "Хоразм"нинг Суперлигада қатнашиши нисбатан кечроқ аниқ бўлди. Ўз-ўзидан жамоада янги футболчилар билан шартнома тузиш имконияти пасайди. Бу сизга қай даражада қийинчилик туғдирди?

- Мураббий доимо яхши натижаларни истайди. Лекин биз бу борада бироз кеч қолдик. Умуман олганда жамоанинг 70 фоизини алмаштирдик. Ҳали ишлайдиган жойларимиз бор. Аммо жисмоний томонлама муаммолар йўқ. Агар эътибор берган бўлсангиз, биз ютқазган ҳолатда ҳам фэйр-плейга амал қилиб юбордик. Бу ҳам ортиқча бўлади баъзида.

Футболчилар ёмон эмас, аста-секин бир-бирларини тушуниб боришмоқда. Жамоа шаклланмоқда ва бундан ҳам яхшироқ ўйнай олади", - деди Фузайлов. 



Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика