RU

Последние новости

22:45"Реал" нимадан норози?  0 22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0

Ҳаким Фузайлов: «Локомотив»ни Суюнов, Парванов ва Усмонхўжаев тарк этди» Новости

Ҳаким Фузайлов: «Локомотив»ни Суюнов, Парванов ва Усмонхўжаев тарк этди»

Жорий мавсум ўз тарихида биринчи марта кумуш медалга сазовор бўлган «Локомотив» клуби янги мавсумга тайёргарликни биринчилар қаторида бошлаб юборди.
Жамоа энг аввало селекция жараёнини муваффақиятли ўтказишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Кўплаб жамоалар ўтган мавсумни сарҳисоб қилишга улгурмай туриб темирйўлчилар ўз таркибига бирин-кетин Лутфулло Тўраев, Жасур Ҳасанов, Анвар Ғофуров ва ниҳоят куни кеча Игнатий Нестеров каби тажрибали футболчиларни қўшиб олишди. Эртадан жамоа аъзолари клуб базасига йиғилишади ва мавсумолди тайёргарликларини бошлаб юборади. Дарвоқе, куни кеча Куала-Лумпурда Осиё Чемпионлар лигаси-2014 баҳсларига қуръа ташланди ва «Локомотив»нинг ушбу мусобақадаги потенциал рақиблари аниқлаб олинди. Шу муносабат билан жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи Ҳаким Фузайлов клуб расмий сайти учун махсус интервью берди.

- Ҳаким Қаюмович, ОЧЛ-2014 баҳсларига қуръа жараёнини қандай баҳолайсиз? Қуръа «Локомотив»га кутилган рақибларни тақдим этдими?
- Қуръа ташлаш маросимидан олдин жамоамиз саралаш баҳсларининг илк босқичидан озод этилиши ва иккинчи босқичда Қувайт ёки Ироқ вакиллари билан тўқнаш келиши тахмин қилинаётган эди ва амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Якуний босқичда катта эҳтимол билан Қатарнинг «Лаҳвия» жамоасига қарши тўп сурсак керак, агарда иккинчи босқичдан муваффақиятли ўта олсак. Қисқаси, қуръа бизга кутилган рақибларни тақдим этди. Буёғига машғулотларга зўр бериб, саралашдан муваффақиятли ўтиб олиш ва Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида тўп суришга ҳаракат қиламиз.

- Рақибларни ўрганиш қандай кетмоқда?
- Юқорида айтганимдек, биз тахминий рақибларимизни билардик ва ҳар эҳтимолга қарши улар ҳақида маълумотлар тўплашни бошлаб юборганмиз.Рақиблар аниқ бўлди ва энди уларнинг ўйинлари видеоёзуви туширилган дискларни топишга ва яхшироқ ўрганишга ҳаракат қиламиз.

- Мавсумолди тайёргарлигининг дастлабки режасига кўра «Локомотив» иккинчи хориж йиғинини Туркияда ўтказишни режалаштирган эди. Ҳозирги вазиятдан келиб чиққан ҳолда тайёргарлик режасига ўзгариш киритиладими?
- Албатта. ОЧЛ-2014 саралаш баҳслари тақвими режамизни ўзгартиришга мажбур қилди. Энди жамоа Туркияга бормайди. 11-25 январь кунлари БААда йиғин ташкил қиламиз. Кейин Тошкентга қайтиб 8 февралдаги ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. Насиб этса сўнгги босқичга чиқсак, 15 февраль куни сафарда тўп суришимизга тўғри келади. Оралиқ танаффус жуда қисқа бўлгани сабабли хорижда йиғин ташкил этишнинг имкони йўқ.

- Жамоа ўз сафига тўрт нафар футболчини қўшиб олди. Селекция ишлари якунига етди, дейиш мумкинми?
- Йўқ, ҳали селекция давом этади. Шундай экан, жамоамиз сафида янгилар пайдо бўлиши мумкин. Аммо, селекция жараёнини йил охиригача якунлаб, янги йилдан тўлиқ таркиб билан тайёргарлик кўрмоқчимиз.

- Ўз навбатида жамоани тарк этадиган футболчиларга ҳам тўхталиб ўтсангиз.
- Жамоамиз ўз сафини бир қатор янги футболчилар билан тўлдиргач табиийки заҳирада қолиб кетаётган айрим ўйинчилар билан хайрлашамиз. «Локомотив»ни Илхом Суюнов, Артур Парванов ҳамда Собир Усмонхўжаевлар тарк этишади. Шунингдек, катта эҳтимол билан ва биз истамасакда жамоани Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Иван Нагаевлар ҳам тарк этиши мумкин. Бу икки футболчимиз билан хориж клублари жиддий қизиқишмоқда.

- Жамоанинг сўнгги харидига айланган Нестеров фақат февраль ойига келиб умумий гуруҳда шуғулланишни бошлаши мумкин. Табиийки у ОЧЛнинг плей-офф босқичида жамоага ёрдам бера олмайди. Бу ўйинларда «Локомотив» қайси дарвозабонлар хизматига таянади?
- Жамоада Темур Ғаниев ва умидли ёшлардан бири Сарвар Каримов каби дарвозабонлар бор. Уларга имконият берамиз. Қолаверса, селекция жараёнида таркибимизга яна битта маҳаллий дарвозабон қўшиб олишга ҳаракат қиламиз.

О.Эшмаматов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика