RU

Последние новости

23:40"Челси" футболчиси жароҳат олди  0 23:17Дани Алвесни судга беришди  1 22:50Фонсека: "Адолатсизлик"  1 22:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:04Конференциялар лигаси. "Копенгаген" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 21:51Европа лигаси. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед"нинг таркиби маълум!  7 21:35ТАРИХ ЯРАТИЛДИ! Абдуқодир Ҳусанов ой футболчиси!  32 21:15Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сони янада оширилиши мумкин!  14 20:42Моуринью: "Мени дисквалификация қилганлар "Галатасарой" либосида буни нишонлади"  5 20:23А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси маълум қилинди  3 19:58Ўзбекистон футзал федерацияси расмий ҳомийси эълон қилинди  1 19:33"Бавария" Нойер жароҳати борасида расмий хабар берди  3 19:28"Барселона" Ансу Фати билан келишувга эришди  8 19:04Деку Неймарнинг "Барса"га қайтиши ҳақида: "Жамоани қуришда балансни унутмаган ҳолда, ақл билан иш кўриш зарур"  5 18:43"Ўзи у бизга керакми?"  2

Ҳаким Фузайлов: "Клубдаги кейинги фаолиятимни раҳбарият ҳал қилади" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Клубдаги кейинги фаолиятимни раҳбарият ҳал қилади"

"Локомотив" - "Қувайт СК" учрашувидан (1:3) сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.
"Ўйин борасида ташаббус бизда бўлди. Бироқ қишда расмий ўйин ўтказмаганимиз барибир панд берди. Ҳужумлар кўп бўлди, аммо гол уришда оқсадик. Ҳимоядаги хатоларимиз эса қимматга тушди", - деб гап бошлади Ҳаким Фузайлов.

- Клуб олдига ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш вазифа қилиб қўйилганди. Бу вазифа бажарилмади...
- Саволингизга тушундим. Клубимиз олдига улкан мақсадлар қўйилган. Менинг кейинги тақдиримни раҳбарият ҳал қилади. 

- Таркибда ўйнаган янги футболчилар ҳақида нима дея оласиз?
- Янгилардан Жасур Ҳасанов ўзини кўрсатди. У юқори даражада ўйнайди. Бугун Анвар Ғофуров бироз ёмон ўйнади, ҳали жамоадошлари билан тил топишиб кета олмаган. Ҳозирча биз энди-энди формага кириб бораяпмиз.

- Осиёнинг кўпгина клубларида легионерлар ўйин тақдирини ҳал қилишади. Бизни клубларда эса легионерлар маҳаллий футболчилардан деярли фарқ қилмайди.

- Айни пайтда бундай кучли футболчиларни олиб келиш жуда қийин. Таркибимиздаги легионерлар ҳам кучли. Масалан, Кожокарь Молдова терма жамоаси аъзоси. Вячеслав Шевченко эса бугун яхши ўйнади. Биз кучсиз легионерларни олдик деб ўйламайман. Улар яқин орада жамоага мослашиб кетишади деб ўйлайман.

- Олий лигага ҳали заявка топшириш бошлангани йўқ. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб қайсидир футболчиларга жавоб берасизми?
- Кўпчилик сафимизни тарк этмайди. Балки бир-икки футболчи кетиши мумкин. Балки баъзиларни ижарага берармиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика