RU

Последние новости

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  1 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  2 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  4 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  5 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

Ҳаким Фузайлов: "Биз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламиз, буни йигитлар яхши англаб туришибди" Новости

Ҳаким Фузайлов: "Биз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламиз, буни йигитлар яхши англаб туришибди"

«Локомотив» - «Қувайт СК» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон вакиллари иштирок этишди.
«Темирйўлчилар» бош мураббийи Ҳаким Фузайлов ва жамоа ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев журналистлар саволларига жавоб қайтаришди.

"Олдимизга қўйилган энг асосий вазифа ОЧЛнинг гуруҳ ўйинларига йўлланмани қўлга киритиш. Мавсум олдида сафимизни кўплаб ўйинчилар билан бойитиб олдик. "Бунёдкор" ва "Нефтчи" сафидан келган ўйинчиларга қўшимча тарзда иккита легионерни кўрсата оламан. "Қувайт СК"ни яхши ўргандик. Машғулот жараёнлари ҳам этарлича бўлди", - дейди Ҳаким Фузайлов.

- Ҳамкасбингиз ҳаводан нолиди. Сизчи?

- "Пахтакор" Марказий стадиони маъмуриятига майдонни аъло даражада сақлаганликлари учун раҳмат айтаман. Бундай вазиятда энг муҳими майдоннинг қандай ҳолатда бўлиши. Чунки ўйин майдонда ўйналади.

- Анвар Ғофуровдан қайси чизиқда фойдаланмоқчисиз?
- Уни марказда ҳам, қанотда ҳам синадик. Икки нуқтада ҳам у бирдек тўп тепди. Эртага у қайси чизиқда майдонга тушишини бугун мураббийлар кенгаши ҳал қилади.

- Мавсум бошланяпти, кайфиятлар қандай?
- "Қувайт СК" ҳақида этарлича маълумот тўпладик. Бу жамоа ОФК Кубоги соҳиби ҳисобланади. Икки жамоа олдига ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиш вазифаси қўйилган. Биз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиламиз, буни йигитлар яхши англаб турибдилар. Жамоамиз 80 фоизга тайёр. Кайфият ҳам шунга яраша.

- Жамоа пенальтилар сериясига ҳам тайёргарлик кўрдими?

- Эртага аввало ғалаба учун ўйнаймиз. Аммо бу ҳолатни ҳам эсимиздан чиқармаганмиз.

- Бу иккинчи уриниш. Аввалги йилдан тўғри хулоса чиқарилганми?

- 2013 йилга нисбатан ёш жиҳатдан кичрайдик. Бу яхши. Ўтган йилги мавсум биз учун катта сабоқ бўлди.

- Мавсум бошланмангалиги салбий таъсир ўтказиши ҳам мумкинми?

- Ўйин амалиётини этишмаслиги панд бериши мумкин, аммо хориж йиғинларида кучли рақибларга қарши ўйнаб ўйин амалиётимизни оширдик.

- Ҳаким Қаюмович эртанги ўйинда сизни дарвозабон муаммоси безовта қилмайдими?

- Нестеров билан шартнома имзолаган бўлсакда, у бизга бу ўйинларда ёрдам бера олмайди. Темур Ғаниев ҳам яхши посбон. Айни пайтда бу чизиқ борасида муаммо кўрмаяпман, боиси биз ҳужумда ўйнамоқчимиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика