RU

Последние новости

00:30Россия кубоги. Аббос Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда ЦСКАдан ғалаба  0 00:07ЕЧЛ. "Атлетико" - "Реал" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  8 23:54"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" етакчисига катта маош таклиф қилди  1 23:18"Арсенал" икки ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин  0 22:43"Нефтчи" тақдимот маросими ўтказди  8 22:17Мбаппе бугун ўйнайдими?  12 21:52ЕЧЛ. "Лилль" - "Боруссия" Д. Асосий таркиблар маълум!  3 21:40"Манчестер Юнайтед" "биллури" сафга қайтди  4 21:20Бахтиёр Намозов ва Найим Қосимов соҳил футболи бўйича Осиё кубогига тайинлов олди  2 20:47"Челси"га "Милан" етакчиси керак  0 20:15Аморим: "Янги стадионни ўйлаётганим йўқ"  2 19:55"Олимпик" назорат учрашувида "Истиқлол"га 5 та гол урди  0 19:36Азизбек Турғунбоев жароҳати ҳақида гапирди  4 19:20Қирғиз Республикаси терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши учрашув учун жалб этилган футболчилари рўйхати маълум  3 19:03"Локомотив" назорат ўйинида "Олимпик-MobiUz"дан устун келди  0

Ҳакамлар ва назоратчиларнинг ёзги малака ошириш курслари старт олди Новости

Ҳакамлар ва назоратчиларнинг ёзги малака ошириш курслари старт олди

8 июлдан ЎФФ ҳакамлари ва назоратчилари малакасини ошириш бўйича ёзги курслар старт олди.
Дастлаб, 8-10 июль кунлари назоратчилар малакасини ошириш бўйича курслар ўтказилди.

Жумладан, биринчи кун 15 нафар назоратчи ўйин қоидалари бўйича савол-жавоб ва имтиҳонлар ўтказилган бўлса, иккинчи кун назоратчи рапортини тўлдириш методикаси бўлиб ўтади, учинчи куни эса айнан шу методика бўйича имтиҳон ва ФИФАнинг «Ўйин қоидалари» бўйича видеоматериали намойиш этилди.

Ҳакамларнинг биринчи курслари 15 июль куни бошланади. Унда Олий ва Биринчи лигада фаолият олиб борувчи 100дан ортиқ бош ва ёрдамчи ҳакамлар «Пахтакор» стадионида рўйхатдан олинганидан сўнг, улардан ФИФА нормативлари бўйича тест олинади, шунингдек, «Чиғатой» базасида «Ўйин қоидалари» бўйича имтиҳонлар ўтказилади.

Шунингдек, ўйин қоидалари бўйича савол-жавоб ўтказилади ва шу йўналишдаги ФИФА видеоматериали намойиш этилади. Иккинчи кунда ҳакамлар амалий машғулотлар ўтказишади, шунингдек, ўйинларни илмий-методик таҳлил қилишади. Учинчи-бешинчи кунларда ҳам шундай машғулотлар ўтказилади.

Ҳакамлар курсларининг кейинги босқичлари тартиби ҳам шундай кўринишда бўлади. Ҳакамларнинг машғулотларини ОАВ вакиллари ҳам кузатиб боришлари мумкин.

1-босқич: 8-10 июль (олий лига инспекторлари)
 2-босқич: 15 июль (олий ва биринчи лига бош ҳакамлари)
 3-босқич: 16 июль (олий ва биринчи лига ҳакам ёрдамчилари)
 4-босқич: 17 июль (биринчи лига ҳакам ёрдамчилари)
 5-босқич: 22-24 июль (биринчи лига назоратчилари йиғини)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика