RU

Последние новости

14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  3 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  1 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  3 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  3 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  2 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0 10:44Таҳлил. Қосимов ғалаба учун ҳамма нарса қилди, Зейтуллаев янги "Бунёдкор"ни қуряпти  5 10:40«Қўқон-1912» легионери:« Бу лаҳзани анчадан бери кутгандим»  0 10:07«Реал Мадрид»нинг янги бош мураббийи деярли аниқ  32 09:38«Арсенал»нинг икки футболчиси ПСЖга қарши учрашувдан аввал жароҳатдан қайтди  8 09:10«Рома»нинг шорт-листида 4 нафар мураббий бор  9 08:40Мессининг «Барселона»га қайтмаслигининг сабаби маълум  22

Ҳафта иқтибосларда Новости

Ҳафта иқтибосларда

“Ҳафта иқтибосларда”нинг бу галги қаҳрамонлари: товуқлар орасидаги хўроз, Роналду “Реал”да абадий эканига ишонтиришга уринаётган Перес, футболимиз ҳалол бўлишини истаётган Ҳайдаров, футболимиз ҳалол эканини таъкидлаётган Усмонов ва бошқалар...

 Мираброр Усмонов, келишилган ўйинлар ҳақида

“Бундан 7-8 йил аввалги ҳолат эсингизда бўлса керак. Келишилган ўйинлар ҳақида тинмасдан аризалар келарди федерацияга. Кейин биз ҳакамларнинг маошини 3 баробар ошириб қўйдик. Ҳозир умуман ўйинлар келишилгани ҳақида шикоятлар келмайди. Унақа ўйинлар қолмаган ҳозир”.

Азиз Ҳайдаров, ўзбек футболи ва Олий Лиганинг бугунги куни ҳақида.

"Биласизми, биз футболимизга "ҳалол футбол" тушунчасини олиб киришимиз керак. Шунда футболимиз 50 фоизга кучайган бўларди. Бу гапдарим кимларгадир тегиб кетаётган бўлса узр-у, лекин мен доим очиқ гапириб келганман”.

“Барселона” футбол клуби президенти Сандро Россел, Месси ҳақида.

“Лионел Месси – товуқ катакдаги ягона хўроз!”

Криштиану Роналду зарбасидан сўнг қўли синган трибунадаги 11 ёшли болакай Чарли Сивервуд, ўша воқеа ҳақида

“Тўп тўғри мен томонга қараб келаётганди. Шунинг учун мен чап қўлим кафти билан юзимни тўсиб олдим. Кучли зарб қўлимни синдирганини сездим.  Лекин оғриқни ҳис қилган ҳолда ўйиннинг оҳиригача ўтиравердим. Чунки “Реал Мадрид”ни кўриш бахти ҳаётда бир мартагина берилиши мумкин. Ўшанда агар мен кафтим билан тўпни тўсмаганимда тишсиз қолган бўлардим”.

Буюк баскетболчи Коби Брайант, “Милан”га мухлис экани ҳақида.


“Мен нега “Милан”га мухлислик қиламан? Биласизми, мен унинг ўйинларини болалигимдан кўрганман. Ўшанда жамоада Гуллит, Райкард, ван Бастен ва Малдинилар ўйнарди. Милан доимо менинг юрагимда. Клуб либоси ва шарфи Лос Анжлесдаги уйимда туради. Ҳар куни уларга қараб қўяман”.

Франк де Бур, “Барселона”да Неймар ва Месси тандеми ўйнаб кета олиши борасидаги ҳавотирлари ҳақида

“Ўз вақтида Месси Это’О билан ҳам, Ибрагимович билан ҳам ўйнаб кета олмаганди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам жаҳоннинг энг яхши ҳужумчилари бўлишган. Энг яхши ҳужумчиларга эга бўлиш ҳар доим ҳам иш беравермайди. Месси ҳамда Неймар – икки буюк футболчилар. Икки буюк бомбардир. Бироқ буюкларнинг бирга бўлиши мувоффақият гарови бўла олмайди ҳар боим ҳам”.

Тиаго Алькантара, “Барселона”даги ўз қадри ҳақида

“Мен клубда ўз қадрим бор эканини ҳис қилгим келганди. Бутун ёз давомида менга “Барселона”дан янги шартнома таклиф қилишларини сабр билан кутдим. Бироқ... Мен кетишни истаб қолганимни билишганидан сўнг ҳам ҳеч ким ёнимга келиб, қолишимни сўрамади бир оғиз ҳам”.  

“Реал” президенти Флорентино Перес, Роналдунинг келажаги ҳақида


 "Роналду — жаҳоннинг энг кучли футболчиси. Ҳаммани ишонтириб айтишим мумкинки, у фаолиятини "Реал"да тугатади”.

Аброр Қодиров тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика