Гюндоган: "Ливерпуль" яқин йиллар ичида бир нечта соврин ютиши мумкин"
06 мая 2019 14:44
Новости
Гюндоган: "Ливерпуль" яқин йиллар ичида бир нечта соврин ютиши мумкин"
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган "Ливерпуль"нинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Агар "Ливерпуль" кўп очко тўплаб, чемпион бўла олмаса, бу улар учун энг ажойиб ва бир вақтнинг ўзида жуда ёмон натижа бўлади. Энди чемпион бўлиш учун 90 очкодан кўпроқ тўплаш керак. Кўрамиз, бу жамоа яқин йиллар ичида бу даражани сақлаб қолармикан.
"Ливерпуль"нинг таркиби кучли ва улар жорий мавсум нимага эришгани муҳим эмас. Бу жамоа бошқалар учун жуда ноқулай рақибга айланмоқда. Яқин йиллар ичида "Ливерпуль" кўплаб совринлар ютиши мумкин" - дейди Гюндоган.
Комментарии