Гвардиола Холанд ҳақида: “Ёзда ҳамма нарса бўлиши мумкин”
20 мар 2022 10:00
Новости
Гвардиола Холанд ҳақида: “Ёзда ҳамма нарса бўлиши мумкин”
“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиоладан “Боруссия Д” форварди Эрлинг Холанднинг трансфери ҳақида сўралди.
“Бу ерга келганимдан бери ҳар ойда 50 га яқин янги ўйинчи билан шартнома имзолашимиз ҳақида гапирашади. Айни дамда жамоамизда йўқ футболчи ҳақида ҳеч нарса дея олмайман.
У дортмунликлар аъзоси ва бизни қийин учрашувлар кутмоқда. Мавсум охирида эса трансфер ойнаси очилади ва унда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Балки, қайсидир йили клубга кейинги беш, олти, етти мавсум учун форвард кераклиги ҳақида гапириб қўйгандирман. Бироқ, муваффақият ва омадсизликни ҳужумчи йўқлиги билан боғлайдиганлар тоифасидан эмасман”, дейди Гвардиола.
Норвегиялик учун асосий давогарлар “Ман Сити”, “Реал” ва “Барселона” бўлиб турибди.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии