Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди
10 мар 11:17
Новости
Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди
Англиялик вингер Жек Грилиш ёзда клубини ўзгартириши мумкин.
"Todofichajes" хабарига кўра, "Интер" "шаҳарликлар" тарихидаги энг қиммат трансфер – 2021 йилда 117,5 млн евро эвазига сотиб олинган Жек Грилиш билан шартнома тузиш ниятида.

Италия гранди ёзда вингер учун "Манчестер Сити"га 50-60 млн евро таклиф қилишга тайёр. Манчестерликлар трансферга рози, чунки жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола энди футболчига ишонч билдирмайди.
29 ёшли Грилиш жорий мавсум 26 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Аввалроқ "Манчестер Сити" Грилишнинг ўрнига Рэмзини олиб келмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии