Гвардиола "Манчестер Сити" тарихидаги энг муҳим он ҳақида гапирди
27 дек 2019 20:14
Новости
Гвардиола "Манчестер Сити" тарихидаги энг муҳим он ҳақида гапирди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клуб тарихидаги энг муҳим он ҳақида гапирди.
"Клуб тарихидаги энг муҳим он - Агуэронинг 2012 йили КПР дарвозасига гол уриб, АПЛ чемпионлигини келтиргани бўлади. Бу ЕЧЛдаги ғолибликдан муҳимроқ эди. Ўтган мавсумдаги 4та совриндан кўра, ўша мавсумдаги чемпионлик қадрлироқ", - деди Гвардиола.
2012 йилнинг 13 май кунида АПЛнинг сўнгги тури доирасида "Манчестер Сити" сўнгги дақиқада ҳам 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганди. Жамоа фақатгина ғалабага эришсагина чемпионликка эришарди, дуранг ёки мағлубият эса "Манчестер Юнайтед"ни чемпион қиларди.
92-дақиқада Эдин Жеко ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан 2 дақиқа ўтиб, Агуэро чемпионлик голини киритганди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии