Гвардиола: “Ливерпул”да охирги 10 йилдаги энг яхши таркиб бор”
13 фев 2022 09:10
Новости
Гвардиола: “Ливерпул”да охирги 10 йилдаги энг яхши таркиб бор”
“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола АПЛ 25-турида “Норвич” устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.
“Илк дақиқаларданоқ вазиятларни юзага келтирдик, 5-10 дақиқа ичида 2-3 имкониятга эга бўлдик. Умумий олганда бу жуда яхши ўйин бўлди.
Раҳим Стерлинг эса биринчи голни қойилмақом тарзда урди, иккинчи голда ажойиб ҳаракат қилди. Унинг ўзига бўлган ишончи ва агрессивлиги сезилиб турди. У доимо қандайдир вазиятларни ярата олади.
Бизга жуда ҳам кўп очко керак. Ким билан рақобатлашаётганимизни биламиз. Энг яқин таъқибчимиз бу “Ливерпуль”. Даражани ҳисобга олсак, улар кўп очко йўқотишмайди. Уларда охирги 10 йилликдаги энг яхши таркиб бор. Биз кўплаб ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак бўлади”, дейди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди
Ҳамдамовга аталган оқшомда "Пахтакор" "Қўқон-1912"ни сафарда қийинчилик билан енгди
Умид Ҳамроев учрашув қаҳрамони бўлган баҳсда "Бухоро" "Навбаҳор"ни меҳмонда мағлуб этди
"Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кубокдан чиқиб кетган Флик нималар деди?
Комментарии