RU

Последние новости

00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  0 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  11 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  4 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  1 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  6 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  3

Гвардиола футболчиларининг асосий рақибларига кетгани ҳақида гапирди Новости

Гвардиола футболчиларининг асосий рақибларига кетгани ҳақида гапирди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Лестер"га қарши ўйиндан кейин бир қанча футболчиларининг АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоалар таркибига ўтиб кетгани борасида гапирди.

"Ҳар бир ҳолат индивидуалликка эга. Фикримча, Раҳим, Зинченко, Габриэль жамоага кўп нарсалар бера олди ва уларда танлаш ҳуқуқи бор эди. Улар "Челси" ёки "Арсенал"га ўтмаганида ҳам шу ерда қолишарди. Ушбу футболчилар топ-клубларда ўйнаши керак.

Биз шунчаки уларда "Ман Сити" ҳақида илиқ таассурот қолиши кераклигини истаймиз.

"У ерга бормаслигинг керак" дейдиган одам эмасмиз. Бу менга ёқмайди. Биз яхши трансферлар амалга оширдик, барчамиз бундан мамнунмиз. Улар ҳақида бирорта ёмон фикр айта олмайман. Улар сабабли биз юқори даражага кўтарилдик.

Бу жараён. Оилада авлодлар алмашинуви юзага келмоқда. Барча ўзи билганича яшаши керак. Футболчиларга кетадиган жамоасини тақиқлашни истамайман", - деди Гвардиола.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика