Гвардиола: "ЕЧЛ қироллари бизни нокаут қилиши мумкин"
		
		10 июл 2020 21:00
        Новости	
	 
				 
				Гвардиола: "ЕЧЛ қироллари бизни нокаут қилиши мумкин"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Европа Чемпионлар Лигаси чорак финалига ташланган қурьадан кейин "Реал"га қарши ўтказилиши кутилаётган учрашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
			"Биз "Реал"га қарши ўйнаймиз. Агар муддатидан аввал кейинги босқич ҳақида ўйлашни бошласак, ушбу турнир қироллари бизни нокаут қилишади. "Реал"ни, бу клубнинг тарихи ва салоҳиятини ҳеч ким мендан яхшироқ билмайди. Хуллас, биз ўйнашимиз керак", – деди каталониялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасида ўтказилган биринчи ўйинда "Манчестер Сити"нинг қўли баланд келганди (2:1). Жавоб ўйини августда ўтказилади.
Қурьа натижаларига кўра, мазкур тўқнашув ғолиби чорак финалда "Ювентус" – "Лион" жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушадиган бўлди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии