Гвардиола: “Чемпионлик тақдири январда ҳал бўлмайди”
21 янв 2019 07:19
Новости
Гвардиола: “Чемпионлик тақдири январда ҳал бўлмайди”
“Хаддерсфилд” устидан қозонилган ғалабадан (0:3) сўнг “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола фикрлари билан бўлишди.
“Ўйинимизни ҳисобга оладиган бўлсак, учтадан ортиқ гол ҳақли эмасдик. Буни келажакда яхшилаш лозим. Ҳар бир ўйинда ўзимидан кўпроқ нарсани талаб қилишимиз керак. Баъзан бу шунчаки оддий бўлмайди. Рақиб ўта зич ҳимояланди. Биз кўп гол урдик, бу эса яхши. Аммо олдинда жуда кўп ўйинлар бор. Чемпионлик тақдири январда ҳал бўлмайди. Қилаётган ишимизга диққатли бўлишимиз шарт. Агар “Ливерпуль” ғалаба қозонса, биз ҳам шундай қилишимиз керак. Агар “Ливерпуль” ютқазса, биз ютишимиз шарт”,—дейди Гвардиола.
23-турдан сўнг “Манчестер Сити” “Ливерпуль”дан 4 очкога ортда қолмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Манба: Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхши ёш футболчиси!
АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади
Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди
Комментарии