Гвардиола: «Бьельса бетакрор мураббий»
20 июл 2020 22:32
Новости
Гвардиола: «Бьельса бетакрор мураббий»
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола “Лидс Юнайтед” бош мураббийи Марсело Бьельса ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Бьелса шубҳасиз жуда катта ишни бажарди. “Лидс” ўтган йили ҳам ажойиб ўйин кўрсатганди, аммо АПЛга йўл ола билмаганди. Жамоа характерини намойиш эта олди ва бу мавсум олдига қўйилган вазифани уддалади. Биз чемпионатда ғолиб бўлиш ва Премьер лигага йўлланма олиш осонмаслигини биламиз. Шу боис уларни табриклаймиз.
Мен Бьельса қўл остида тўп тепмаганман, шу боис у ҳақда гапириш бироз қийинроқ. Аммо унинг иш услуби ҳақида кўплаб футболчилар ҳақида эшитганман. Марсело ҳақиқий мураббий, бебаҳо инсон. Дунёда ҳеч бир мураббий у каби иш юрита олмайди. Менга у билан бир неча бор суҳбатлашиш насиб этган”, дея Гвардиоланинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии