RU

Последние новости

11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  0 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  0 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  4 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5 23:57Исломбек Исмоилов: "Куч ва тезлик томонидан рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"  1 23:2636 ёшли Перишич "Барса"га ўтмоқчи  2 23:07"Челси" Санчонинг МЮга қайтганини эълон қилди. Лондонликлар футболчини тўлиқ сотиб олмагани учун 5 млн евро тўлашади  4

Гвардиола: "Бавария" ўтган йилгига нисбатан кучлироқ ўйнамоқда" Новости

Гвардиола: "Бавария" ўтган йилгига нисбатан кучлироқ ўйнамоқда"

"Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клуб расмий сайти учун интервью бериб ўтди.
Клублар миқиёсида кичик танаффус юзага келган бўлсада, "Бавария"нинг Зэбенерштасседаги қароргоҳида терма жамоаларга кетмаган футболчилар жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан шуғулланишда давом этишмоқда. 

"Натижаларимиз ҳамма саволларга жавоб бермоқда аслида. Биз тўғри йўлдан кетмоқдамиз. Ҳар сафар ўз ўйин сифатимизни яхшилаб бормоқдамиз ва ўтган йилгига нисбатан анча ўсишга эришдик. Жамоа кучли ўйнамоқда.
Футболчиларим машғулотларда жуда катта куч билан ишлашмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Жамоа бунданда кучлироқ ўйин кўрсата олади. "Бавария" ҳали ўзининг энг юқори нотасигача кўтарилгани йўқ. Футболчиларим эндиликда майдонда тўпсиз кўп югуришмаяпти. Улар тобора ўз ўйинларини яхшилаб боришмоқда. Биз ўз ишимизни янада яхшилашга ҳаракат қилишмиз зарур. Бу билан тўхтаб қолмаслигимиз керак. 
Жуда кўп жиҳатлар айнан кичик деталларга боғлиқ бўлади. Кичик нарсалар аслида катта ғалабаларга сабаб бўлади. Буни эътибордан қочирмаслик лозим. "Бавария" стандарт вазиятлари бўйича қаттиқ иш олиб бориши керак. Бу борада биз мақтана олмаймиз. Асосий интилишдан тўхтамаслик керак. Тўғри йўлдан давом этишимиз зарур", - дейди Хосеп Гвардиола.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика