Гвардиола "Бавария" билан келишувни узайтириш учун ўз шартларини эълон қилди
21 мая 2015 18:45
Новости
Гвардиола "Бавария" билан келишувни узайтириш учун ўз шартларини эълон қилди
"Бавария" раҳбарияти Хосеп Гвардиолага 2018 йилгача янги шартнома таклиф қилди.
Испан мутахассиснинг клуб билан амалдаги битими 2016 йилгача белгиланган. Маълумотларга кўра, аввалига Гвардиола "Бавария"нинг таклифни кўриб чиқишга тайёр бўлган, аммо у баъзи шартларни ўртага қўймоқчи: мураббий ўз ўйин услубини жамоага етказиб бериши учун футболчиларни ўзи танлаши керак. Пеп раҳбарияга қайси футболчиларни харид қилиш кераклигини маълум қилиб бўлган. Гвардиола Мюнхен клубига келганда "Бавария"дан Неймарни харид қилишни сўраган, аммо раҳбарият иқлимга кўникиш муаммоларини кўрсатиб Марио Гётцени сотиб олган. Мураббий бу ҳолат яна қайтарилишини истамайди.
Комментарии