RU

Последние новости

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  3 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  5 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  5 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  0 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  10 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  1 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  5 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Гвардиола: "Асосийси - АПЛдаги ғалаба" Новости

Гвардиола: "Асосийси - АПЛдаги ғалаба"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Ньюкасл"га қарши ўйиндан сўнг (4:3) ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ферран Торресда АПЛдаги биринчи мавсум учун ажойиб статистика ва голлар бор. У ёш ва шу билан бирга самарали футболчи. Уни вингер сифатида олгандик, аммо ҳужумчи сифатида ҳам фойдалана оламиз. У сифатли футболчи. 

Бизга қарши 10 нафар рақиб футболчиси ўз жарима майдончаси ичида ўйнади ва чуқур ҳимояланди. Улар тезда қарши ҳужумга ўтишади. Жуда қийин рақиб. Шундай бўлсада, биз яхши ҳужумлар қилдик, бироқ стандарт вазиятлардан учта гол ўтказиб юбордик.

Рекорд ва ғалабали серияга келсам, бу бизнинг тўрт йиллик ҳамжиҳатликдаги меҳнатимиз самарасидир. Нима учун ЕЧЛда ютмаганим ҳақида саволга жавоб берсам, демак мен, футболчи, мураббийлар мағлуб бўлдик. Футбол барқарорликда. Асосийси - АПЛдаги ғалаба.

Хурсандчилик қилиш, кейинги кун яна шуғулланиш ва майдонга тушишни билиш лозим. Характеримиз жойида. Биз ютқаза туриб, гол урдик. Кейин яна 2:3га мағлуб бўлаётгандик. Аммо биз ҳисобда олдинга чиқиб олишни ўрганмоқдамиз ва Чемпионлар финалига яхши кайфиятда борамиз", - деди Гвардиола. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика