RU

Последние новости

23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  0 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  2 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  8 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  16 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  1 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  57 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  11 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  48 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  66 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3

Гвардиола 5:0 га қарамай, “Ман Сити” футболчиларини танқид қилди Новости

Гвардиола 5:0 га қарамай, “Ман Сити” футболчиларини танқид қилди

ЕЧЛ 1/8 финалида “Манчестер Сити” сафарда “Спортинг”ни тор-мор (5:0) этди ва чорак финал масаласини деярли ҳал қилди.

Учрашувдан кейин “шаҳарликлар” устози ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Баъзи футболчилар одатдагидан кўра ёмонроқ ўйнашди, тўпни осон йўқотдик. Шу билан бирга бугун жуда совуққон ҳаракат қилдик.

Дастлабки 7 дақиқаликда “Спортинг” қанчалар яхши эканини кузатдик. Менга ишонинг жамоалар ўртасидаги фарқ 5:0 га тўғри келмайди.

Футболда бир қоида бор: тўп сенда бўлса, уни йўқотмасликка ҳаракат қил, айниқса, осон вазиятларда. Биз эса кўп ҳолларда уни йўқотдик. Бу Европанинг топ жамоаларига қарши ўйинларда содир бўлса, рақиблар қарши ҳужумга ўтиш имконига эга бўлади. Янада кучайишимиз лозим.

“Спортинг” – фантастик жамоа, Португалия чемпиони. Улар қанчалик яхши, ажойиб жамоалигидан хабардорман.

Жуда хурсандман деб айта оламан, чунки кейинги босқичга чиқиш учун катта қадам ташладик. Бироқ, бу эндигина биринчи ўйин. Қойилмақом натижа, лекин чорак финалга йўл олиш учун яна бир учрашувни ўтказиш керак.

Ўйинчилар иш услубимни билишади. Янада ривожланиб боришимиз зарур. Ишонинг, жуда хурсандман, аммо бундан ҳам зўрроқ бўлишга қодирмиз”, дейди испаниялик мутахассис.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика