Гус Хиддинк Это'О ва Жирков ўртасидаги зиддиятни қандай ҳал қилганди?
06 фев 2021 22:43
Новости
Гус Хиддинк Это'О ва Жирков ўртасидаги зиддиятни қандай ҳал қилганди?
Россиянинг "Спорт-Экспресс" нашри ёрқин, аммо қисқа муддатли лойиҳанинг тақдири ҳақида материал тайёрлади. Унда Маҳачқальа клуби бош директори жамоанинг собиқ устози Гус Хиддинк етакчи футболчилар — Самюэль Это'О ҳамда Юрий Жирков ўртасидаги келишмовчиликни қандай қилиб ҳал этишгани ҳақида гапириб берди:
"Это'О ва Жирков ўртасида зиддият пайдо бўлди, улар деярли урушиб қолишганди. Гус муаммони ажойиб тарзда ҳал қилди. У ҳар 2 футболчи билан учрашув белгилади. Биздан эса фақат 3 киши кира оладиган меҳмонхонадаги энг кичик хонани топишни сўради. Суҳбат эрталаб 10:00 га режалаштирилган эди, аммо нидерландиялик мураббий хонага 10:30 да кириб келди. Шунда ҳар 2 футболчи бир овоздан шундай деди: "Жаноб, муҳокама қилинадиган мавзу йўқ. Биз келишиб олдик".
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии