RU

Последние новости

19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  0 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  1 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  53 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  4 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  12 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  2 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  6

Ғуломхўжаев "Турон"дан учралган мағлубиятдан сўнг нега матбуот анжуманига кирмади? Ёрқин Назаров жавоб берди Новости

Ғуломхўжаев "Турон"дан учралган мағлубиятдан сўнг нега матбуот анжуманига кирмади? Ёрқин Назаров жавоб берди

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Турон" - "Андижон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида қатнашди.





"Аввало "Турон" жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун тенг ўйин бўлди, деб ўйлайман. Дастлабки 5-10 дақиқада тайёр эмаслигимиздан рақиб фойдаланиб гол урди. Икки жамоада вазиятлар кўп бўлмади. Балки ҳаво иссиқ эканлиги таъсир қилгандир",- дейди Ёрқин Назаров.

- Суннатилла Ҳамиджоновнинг қизиққонлиги ҳақида...

- Бунинг сабаблари бор. Рақиб футболчиси билан тортишиб қолгани учун шундай бўлди. 23-рақамдаги футболчига ҳакам қизил карточка ҳам кўрсатиши керак эди. Ҳақиқатдан ҳам қўли билан уриб кетди.

- "Андижон" бу мавсумда голларини стандарт вазиятлардан урмоқда. Ўйинда вазиятлар ҳам бўлаётгани йўқ. Жамоа қачон ўйиндан гол уради...

- Шуни устида ишлаймиз. Биласиз жамоа ёш. Ёш деганимиз билан гол урмаслигимиз дегани эмас. Ҳимояни тартибга солиб энди ҳужум қилиш устида ишлашни бошладик. Кейинги учрашувларда ўйиндан ҳам гол урамиз. Насиб қилса ютуқлар ҳам бўлади.

- Низомиддин Зиёвутдиновнинг клубни тарк этиши ва Эдгард Бернхартднинг жамоа билан бирга эмаслиги нимага боғлиқ?

- Эдгард бетоб. Оёғини тортиб олган. Ҳар куни индивидуал шуғулланмоқда. Низомидинни АГМКга қайтариб бердик. У ижарада ўйнаётганди.

- "Андижон" Кубокда 3та ўйинда 1 очко олди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Кубокда "Арал Самали" билан ўйинда ёш футболчиларни текшириб олдик. Захирамизни кўрдик. Кубокда бош мақсад футболчиларни кўздан кечириб олиш эди.

- Бош мураббий Отабек Ғуломхўжаев нима учун матбуот анжуманига келмади?

- У раҳбарият билан гаплашиб қолди. Сизлар уни кутиб ўтирмайсизларку. Шу боис бош мураббий матбут анжуманига кела олмади.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика