RU

Последние новости

22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   24 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0 21:10Суперлига. "Навбаҳор" ўз уйида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  39 20:49Нуньес "Ал Ҳилол" билан 2028 йилгача шартнома имзолайди. Трансфер суммаси ҳам маълум  3 20:25"Ўзимизнинг "тобуткаш" Кападзега имконият бериш керак" - Миржалол Қосимов МТЖга хорижлик мураббий олиб келиниши ҳақида  26 19:38ПСЖ Сафоновга у асосий дарвозабон бўлмаслигини маълум қилди  3 18:51Исак "Ньюкасл" машғулотларидан четлатилди. Нега?  2 17:48"Реал" собиқ футболчиси энди Машарипов ва Ашурматов билан бир жамоада ўйнайди  3 17:19"Реал"га яна "йўқ" дейишди  6 16:43Дамир Темиров: "Шацкихни бир сўз билан айтганда — топ мураббий"  8 16:29Эшитдик-да! Шерзод Насруллаевнинг Польша клубига трансфери амалга ошмай қолди. Нега?  15 16:27Қосимовнинг ОКМКси "Пахтакор"ни енгиб 2-ўринга чиқиб олган беллашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:52Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"  1 14:22Гиорги Папава: "Пахтакор"га қарши қандай ўйнашни ва мағлуб этишни ўрганиб олдик"  4

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: “Кейинги мавсумни қайси жамоада бошлашим номаълум” Новости

Ғулом Ҳайдар Ғуломов: “Кейинги мавсумни қайси жамоада бошлашим номаълум”

“Шўртан” клуби ярим ҳимоячиси Ғулом Ҳайдар Ғуломов якунланган мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- “Шўртан” ўтган йил биринчи лигада қатнашиб олий лигага чиққанди. 11-ўрин дебютант учун яхши натижами?
- Балки дебютант учун натижа ёмон эмасдир лекин шахсан мен натижадан қониқмадим. Жамоанинг шарт-шароит ва имконятлари, иқтидорли ҳамда тажрибали ўйинчилардан келиб чиққан холда камида 7-8-ўринни эгаллашга кучимиз етар эди. Мавсум бошланишидан олдин шундай деб ўйлагандим.

- Мавсумда энг ёдда қолган ўйин?
- Барча ўйинлар эсда қоларли бўлди, бироқ Ғузорда “Насаф”га қарши кечган ўйин узоқ вақт ёдимдан чиқмаса керак. Сабаби ўшанда ҳисобда олдинда бориб туриб сўнгги дақиқаларда хатто дурангни ҳам қўлдан чиққаргандик.

- Кейинги режалар қандай?
- “Шўртан” билан амалдаги шартномам ўз ниҳоясига етди. Режалар ҳақида ҳали ўйлаб кўрганим йўқ. Кейинги йилни қайси жамоада бошлашим номаълум.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика